ноябр 26, 2023 21:05 Asia/Tashkent
  • Канъоний : Ал-Ақсо тўфони амалиёти Фаластин масаласини дунёдаги энг муҳим масала бўлганинни кўрсатди
    Канъоний : Ал-Ақсо тўфони амалиёти Фаластин масаласини дунёдаги энг муҳим масала бўлганинни кўрсатди

Эрон ТИВ матбуот котиби " Ал-Ақсо тўфони" амалиётини минтақа ва халқаро тизимдаги стратегик ўзгаришлар белгиси сифатида баҳолаб, бу амалиёт Фаластин мавзусини яна дунёнинг биринчи даражали муаммолар аввалига олиб чиқди ва Фаластин халқи тирик халқ эканлигини кўрсатди деб таъкидлади.

Эрон телерадиоколмпаниясининг  ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний ТИВ иштирокидлаги Фаластин халқининг исломий инқилобини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўтказилган   "Босиб олинган ҳудудлардаги вазиятни кўриб чиқиш" йиғилишида,  Ал-Ақсо тўфони операциясига  тўхталиб, бу амалиёт  Фаластин мавзуси ҳали ҳам дунёнинг биринчи муаммоси эканлигини ва дунёни ўзига қаратиб минтақа ва ундан ташқаридаги кучлар мувозанатини ўзгартириш учун етарли энергия ва салоҳиятга эга бўлганини исботлади деб маълум қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдек Фаластин ислом олами ва инсоният масаласидир ва Фаластин моҳияти, аҳамиятини тушунмасдан ва фаластинилклар ҳуқуқини қайта тикламаган ҳолда, бу муҳим масалани ёпиқ эшиклар ортида, ёки ўзларини халқаро қудратлар сифатида  таништирадиган  томонлар йиғилишларида ва ёки бу масалани Фаластин халқининг зарарига ва сионистик режим манфаатидадир ва бу масала бутунлай тугаган дегшан ақидага эга минатқа мамлакталари билан ҳал қилиш мумкин эмас деб  қўшимча қилди.

Носир Канъоний бу йиғилишда  "Ал-Ақсо тўфони" операцияси  Фаластин масаласини яна дунёнинг энг муҳим муаомалари теппасига олиб  чиққанига ишора қилиб Фаластин халқи тирик халқ эканлиги ва  ўз ҳудудларини ҳимоя қилишда давлатлар эътиборини, ҳатто зўравон қдуратларнинг  илтифотларини кутмасликларини кўрсатди аммо зўраовн қудратлар эса  инсоний ва ахлоқий масалани кўриб  чиқишда инсонийлик ва инсон ҳуқуқлари тарафини тутмасликларини балки  ўзларини қонуний манфаатлари ва золим ва босқинчи шериклари хусусан сионистик режим тарафини олишларини барчага исботлаб бердилар деб эълон қилди.

Эрон Ислом республикаси 44 йил ичида Фаластин масаласини энг асосий ҳомийси эди ва минтақвавий глобал алоқаларида Фаластин мавзусини ҳеч қачон эътиборидан четда қолдирмади ва халқаро зўравон қаратилган билан боғлиқ мураккаб масалаларда ҳеч қачон  Фаластин халқининг манфаатларини минтақа даражасига ва минтақадан ташқаридаги бошқа сиёсий ўйинчилар билан муроса қилиш учун асос қилиб қўмайган деб  аниқлик киритди.

Ёрлиқ