ноябр 28, 2023 17:38 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: Эрон ҳарбий -денгиз кучлари исломий тизим ва мамлакатнинг катта салоҳияти ҳисобланади
    Инқилоб раҳбари: Эрон ҳарбий -денгиз кучлари исломий тизим ва мамлакатнинг катта салоҳияти ҳисобланади

Эрон Ислом Инқилоби олий қўмондони ва қуролли кучлари олий қўмондони Эрон Ислом республикасининг Бош қўмондони ва денгиз кучлари қўмондонларининг гуруҳи билан учрашувида исломий тизим ва мамлакат нуфузини ошириш, жамиятда ҳаёт ва умид уйғотиш учун янги имкониятларни кашф этиш зарурлигига урғу бердилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбарининг ахборот базасига кўра Эрон Қуролли кучлари олий қўмондони  Ислои Инқилоби олий раҳбари-  Оятуллоҳ Хоманаий  бугун -сешанба куни Эрон Ислом республикаси армияси бош қўмондони ва денгиз флоти қўмондонлари гуруҳи билан денгиз флоти куни муносабати биан учрашувида қуролли  кучлар денгиз флотидаги кўплаб имкониятларга  хусусан бу кучларнинг денгизга асосланган иқтисодий сиёсатини амалга оширишга ёрдам бериш қобилиятига ишора қиларкан, армия денгиз флотини кенг қамровли стратегик кучга айлантиришга ҳаракат қилиши керак деб буюрдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий 7-озар санаси Эрон денгиз флоти кунини тарихий ва унутилмас сана сифатида тавсифлаб бу кунни денгиз армиясини фидокорлик куни деб эълон қилиниши кераклигини таъкидладилар.

Ислом Инқилоби Олий раҳнамоси бу учрашувда  Эрон Ислом республикаси ҳарбий -денгиз флотининг Инқилоб бошидан бери эришган юутуқларини таъсирчан ва ақл бовар қилмайдиганлигини эслатиб, Ислом Иниқлобининг дастблабки йилларида армия денгиз флотининг ҳудудий сувларидан ташқарида бўлишини ҳатто тасаввур қилиб бўлмас эди аммо эндиликда армия флоти дунё бўйлаб 360 даража айланиб куч ва қувват билан юриб юртга ғурур ва ифтихор билан қайтмоқда деб изоҳладилар.

У киши сўзларининг бошқа қисмида бир кун келиб, армия флоти Каспий денгизида бўлиши мумкинлиги хаёлга ҳам келмаган эди лекн ҳозир Каспий денгизи қирғоқларида эсминенцлар қурилиб у ерда ишга туширилмоқда деб маълум қилдилар.

Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек бу кучнинг имкониятларидан фойдаланган ҳолдда денгиз флотининг салоҳияти ва жанговар тайёрлигини оширишнини алоҳида урғу бериб ҳарбий флотнинг ёшларда умид ва ҳаётийлик уйғотадиган имкониятларидан бири заводларга ташриф буюриш ва ушбу кучнинг имкоинятлари учун замин яратишдир деб қўшимча қилдилар.

Эслатиб ўтаимз, бугун ҳижрий-шамсий йил озар ойининг 7 чиси милодий ҳисоб билан 2023 йил 28 ноябрь куни Пайкон ракета отувчи фрегати шахсий таркибининг қаҳрамонлиги йиллиги ва Эрон Ислм республикаси Ҳарбий-денгиз флоти кунидир.

Ёрлиқ