декабр 03, 2023 18:01 Asia/Tashkent
  • Бағдодда Эрон Қуроли кучлари Бош штаби бошлиғи ва Ироқ мудофаа вазирининг учрашуви бўлиб ўтди
    Бағдодда Эрон Қуроли кучлари Бош штаби бошлиғи ва Ироқ мудофаа вазирининг учрашуви бўлиб ўтди

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Ироқ мудофаа вазири билан учрашувида икки мамлакат ўртасида ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий  Бағодда Ироқ мудофаа вазири Муҳаммад Собит Саид -Ал-Аббосий билан учрашувида,  Ироқ Эрон Ислом Республикасининг ташқи ва мудофаа сиёсатига устувор аҳамиятга эга бўлганини таъкидлаб, ҳукумат, миллат ва ҳокимиятнинг қарашлари ва позициялари муҳим минтақавий ва халқаро масалаларда жуда аҳамиятли бўлиб буни Ғазо уруши ва Фаластин масаласида икки давлатнинг жуда яқин позицияларида ҳам яққол кўриш мумкин деб изоҳлади.

Генерал Муҳаммад Боқирий шунингдек  Эрон  ва Ироқ давлатлари ва  минтақа шароити икки мамлакат ўртасидаги мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг муҳимлиги ва зарурлигини икки баробар оширганига тўхталиб биз ҳам Эрон Ислом республикаси ва Ироқ мамлакати кучлари ўртасидаги ҳамкорлик кўп соҳа ва имкониятларга қарамай, ҳали ҳам кўзланган нуқтадан узоқ ва бу имкониятларнинг фаоллашувидан икки давлат ҳам фойда кўриши мумкинигига ишонамиз деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикаси қуроли кучлари Бош штаби бошлиғи шунингдек Эрон қуролли кучларига тактик, стратегик ва техник соҳаларидаги тажрибаларини ўта қимматли эканлигига ишора қилиб, Эрон Ислом республикаси армиясининг Форс Кўрфазида икки томонлама ёки кўп томонлама денгиз қутқарув машғулотларини ўтказишга тайёрлигини эълон қилди.

Учрашувда Ироқ мудофаа вазири ҳам Эроннинг мудофаа потенсиали ва қобилиятини таъкидлаб Эрон Ислом  республикасига сафарим ва имкониятлар ва мудофаа жиҳозларини куздан кечириш чоғида Эрон мудуофаа саноати ўсиб бораётганига гувоҳ бўлдик деб эслатди.

Ёрлиқ