декабр 20, 2023 12:17 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон ва Туркманистон ўртасидаги иқтисодий келишувларниамалга оширишни тезлаштириш зарур
    Эрон президенти: Эрон ва Туркманистон ўртасидаги иқтисодий келишувларниамалга оширишни тезлаштириш зарур

Эрон президенти Иброҳим туркманистонлик ҳамкасби Сардор Бердимуҳаммедов билан телефон орқали суҳбатида, Теҳрон ва Ашхобод ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия йиғилишининг энергетика, транспорт ва транзит соҳаларидаги муҳим келишувларни амалга оширишни тезлаштиришга урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий кеча туркманистонлик ҳамкасби Сардор Бердимуҳаммедов билан телефон орқали суҳбатида  Теҳрон ҳукуматини икки мамлакат ўртасида электр энергияси ва газ соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигинини маълум қилиб, Эроннинг жанубий портлари, жумладан Бандар Аббос ва Бандар Чобаҳор портларининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда транспорт ва транзит соҳасида Теҳрон ва  Ашхобод ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорилкларни ривожлантиришни таъкидлади.

Иброҳим Раисий суҳбатнинг яна бир қисмида бугун босқинчи сионистик  режим  АҚШнинг ваҳшийликлари Ғазонинг мазлум халқига кўп муаммолар ва қийинчиликлар туғдирганини  эслатиб, бу нафақат  бутун дунё мусулмонлари балки бутун дунё аҳолисини ва инсонларни ғазаблантирмоқда деб изоҳлади.

Эрон Ислом республикаси президенти  бу суҳбат жараёнида , мазлумларни ҳимоя қилишни ва золимларга қарши қўзғолонни ва қарши туришни ислом дини мактаби ва инсоният жабҳасининг юксак таълимотларидан эканлига тўхталиб Ғазо секторининг мазлум халиқга ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга солиш зарурлигини баён этди.

Телефон орқали суҳбатда Туркманистон президенти Сардор Бердмуҳаммедов ҳам Эрон ва Туркманистон ўртасидаги турли сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги муносабатларнинг ўсиб бораётган тенденциясини олқишлаб, Эрон Илом республикасига икки мамлакат иқтисодий комиссиясининг қўшма мажлисида  мазкур йиғилишнинг ён кўргазмаларида фаол ва самарали иштироки учун миннатдоритлик билдириб ўз мамлакатининг ҳамкорлик даражасини кенгайтириш ва энергетика, транспорт, транзит ва маданият соҳаларида эришилган келишувларни амалга огширишга тайёрлигини эълон қилди.

Ёрлиқ