Ислом Инқилоби Олий раҳнамоси: сайловлар аслида диктатура,тартибсизлик ва ишончсизликнинг олдини олади
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Эроннинг Кирмон ва Хузистон вилоятлари аҳолиси билан очиқ учрашувларида сайловлар аслида диктатура,тартибсизлик ва ишончсизликнинг олидини олади деб айтдилар.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий иккита сўз, яъни "Республика" ва " Исломий" деган сўзларнинг иккаласа ҳам сайлов била боғлиқлига тўхталиб, республика дегани демократия дегани, мамлакатни халқ томонидан бошқарилишини англатади. Халқнинг бошқарувга қандай аралашишида сайловдан бошқа йўл йўқ деб таъкидладилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси бу урчшувда мамлакат муаммоларинингн ечими ҳам сайловлар эканлигига ишора қилиб, баъзилар сайлов зарурлигига зидлар, улар норозилик ҳам билдиришади, албатта улар мамлакатда сайлов бўлмаса бу ё диктатура ёки ишончсизлик ва тартибизликдан ўзга нарса эмаслигига эътибор қилишмайди, мамлакатда диктатуранинг пайдо бўлишига тўсқинлик қиладиган нарса эса бу сайловдир. Албатта хаос ва ишончсизликни олдини оладиган нарса ҳам сайловдир деб изоҳладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек сайловлар одамларнинг мамлакатда миллий суверенитети, демократия ва республикачиликни таъминлаши мумкин бўлган тўғри йўлдир деб қўшимча қилдилар.
Ислом Инқилоби раҳбари сўзларининг бошқа қисмида бугунги кунда дунёда ҳеч ким сионистик режим билан АҚШ ва Британия ўртасида фарқ қўймаслигини баён этиб, АҚШ режими БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияга уялмасдан вето қўйди ва Ғарб цивилизацияси юзидан парда ҳам тушиб кетди деб эълон қилдилар.
У киши ўз сўзларида, Фаластин халқининг буюк ғалабаси шундадирки улар Ғарб ва АҚШни обрусизлантириб инсон ҳуқуқлари ҳақидаги уларнинг ёлғон даъволарини фош этдилар деб аниқлик киритдилар.