Январ 01, 2024 14:55 Asia/Tashkent
  • Носир Канъоний: сионистик режим ўз ички инқирозларини ташқарига чиқаришга уринмоқда
    Носир Канъоний: сионистик режим ўз ички инқирозларини ташқарига чиқаришга уринмоқда

Эрон ТИВ матбуот котиби сионисти к режим минтақада ишончсизликни ёйишга уриниб ўз ички иниқрозларини босиб олинган ҳудудлардан ташқарига ҳам ёйишга уринмоқда деб айтди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби, Носир Канъоний  бугун журналистлар билан  ҳафталик анжумани чоғида,  сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига ҳужуми билан боғлиқ жиноятларнинг давом этишига тўхталиб, БМТ Хавфсизлик кенгаши сионисти крежимнинг ёвуз ҳатти-ҳаракатларига қарши ўз масъулиятини бажариши керак ва Халқаро ҳамжамият ҳам Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва сионистик режим жиноятларигги барҳам беришда дунё халқларнинг умидларини қондиришда ўзининг маънавий ва инсоний бурчларида бир овозда бўлиши керак деб таъкидлади.

Дунё халқлари Янги милдий йилни  Исо Масиҳнинг туғилган жойи Фаластинда босқинчи сионистик режимнинг мисли кўрилмаган жиноят содир бўлган бир вақтда нишонланмоқда. Исо Масиҳнинг кўп издошлари  Ғазо бўлгаси халқига ҳамдардлик билан нишонламоқда ва ёки Янги йилги қувонч ва бахт билан нишонламадилар деб изоҳлади Носир Канъоний Чофий.

У мазкур матбуот анжманида  минтақадаги қаршилик ҳаракатлар ва Эрон Ислом респсбликасининг бу ҳаракатларни қўллаб- қувватлаши ҳақида ҳам гапириб қаршилик ҳаракатлари  озодлик ҳаракатларидир ва Эрон ўз юртини озод қилиш учун Фаластин қаршилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини фахр билан эълон қилади деб  таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуо котиби, шунингдек Эроннинг Суриядаги терроризмга  қарши кураш бўйича катта маслаҳатчиси генерал Сайид Разийй Мўсавийнинг шаҳид бўлганига тўхталиб Эрон ҳарбийлари Суриянинг қонуний ҳукумати таклифи асосида  бу мамлакатда ҳозир бўлган ва шаҳид Мўсавийнинг террор этилиши оқибатлари учун асосий жавобгар ҳам сионистик режимдир деб маълум қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби,  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус  кучларининг собиқ қўмондони, шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг шаҳодат топгани муносабати билан ушбу буюк генерал АҚШни собиқ президенти Дональд Трамп буйруғига террор этилганини эслатиб, генерал Сулаймоний террор этилишида АҚШ режимининг жинояти  бўйича деб очилиб жиддий кузатилмоқда ва бу масала ҳеч қачон унутилмади, вақт ўтиши билан ҳам бу масалани каматирмайди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ