Январ 03, 2024 17:58 Asia/Tashkent

Эроннинг Кирмон вилоятидаги Гулзор шуҳадо номли шаҳидлар мозорига олиб борувчи йўлда иккита кучли террорчилик портлаш содир бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 14: 50 дақиқада Эроннинг Кирмон шаҳридаги Гулзор шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда оломон ичида иккита даҳшатли портлаш юз берди ва одамларни ваҳимага тушиши ва оломо туфайли баъзилар жароҳат олишди. Қутқарув гуруҳлари ёрдам кўрсатишни давом эттирмоқда  деб айтди Кирмон шаҳри фавқулодда бўлими раиси Собирий.

Бу теракт оқибатида хозиргача  25 киши шаҳид бўлиб 40 киши ҳам яраланган.

Айтиш керакки бугун ҳижрий -шамсий 1402 йил 13 дай куни генерал  Қосим Сулаймоний шаҳид бўлганига 4 йил тўлди ва шу муносабат билан ўша буюк инсоннинг дафн эилган мозорида хотира маросими ўтказилди.

Кирмон вилояти ҳокиминиг  хавфсизлик ва сиёсий масалалар бўйича ўринбосари  бу ҳодисани террорчилик ҳужум деб эълон қилди.

Ёрлиқ