Эроннинг Кирмон шаҳрида содир этилган теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i90734-Эроннинг_Кирмон_шаҳрида_содир_этилган_теракт_учун_жавобгарликни_ИШИД_ўз_зиммасига_олди
ИШИД террорчилик -такфирий гуруҳи ўз баёнотида Эрон жанубидаги Кирмон шаҳрининг Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда содир этилган теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
Январ 05, 2024 12:39 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Кирмон шаҳрида содир этилган теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
    Эроннинг Кирмон шаҳрида содир этилган теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди

ИШИД террорчилик -такфирий гуруҳи ўз баёнотида Эрон жанубидаги Кирмон шаҳрининг Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда содир этилган теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Эслатиб ўтамиз,  2024-йил 3-январь чоршанба куни Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоний шаҳодат топганига 4 йил тўлди.Шаҳид генерал  Қосим Сулаймонийнинг шаҳид бўлиши муносабати билан ўтказилган танталанли маросимда  Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда зиёратчилар орасида иккита террорчилик портлаш  содир бўлди. Бу теракт  оқибатида 84 киши шаҳид бўлиб, 211 киши жароҳатланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар беришича, ИШИД террорчилик гуруҳи бугунги баёнотида, Кирмон шаҳридаги террорчилик портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.