Эрон Хавфсизлик вазирлиги: Кирмонда теракт содир қилган террорчилардан бирининг фуқаролиги аниқланди
Эрон Ислом республикаси Хавфсизлик вазирлиги Кирмон шаҳридаги Гулзор Шуҳадо мозорига олиб борувчи теракт ҳақидаги эълонида террорчилардан бирининг фуқаролигини аниқланганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2024-йил 3-январь чоршанба куни Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоний шаҳодат топганига 4 йил тўлди.Шаҳид генерал Қосим Сулаймоний нинг шаҳид бўлиши муносабати билан ўтказилган танталанли маросимда Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда зиёратчилар орасида иккита террорчилик портлаш содир бўлди. Бу теракт оқибатида 91 киши шаҳид бўлиб, 284 киши жароҳатланди.
Эрон телерадиокомапниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси хавфсизлик вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси кеча Кирмон шаҳрида содир бўлган террорчилик ҳодисаси юзасидан маълумот тарқатиб, ушбу жиноятни қоралар экан, Эрон фуқарооларининг оммавий шаҳид бўлгани учун таассуф в ва ҳамрдардлик билдирди. Бу вазирлик шунингдек Эрон хавфсизлик кучларининг кузатув ва разветка амалиётларига таяниб ҳалок бўлган икки террорчидан бири Тожикистон фуқароси бўлгани ва иккинчи террорчининг шахси ҳали аниқлангани йўқ деб қўшимча қилди.
Эрон Хавфсизлик вазирлигинг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси ўз эълонида, Кирмон шаҳри чеккасида икки ҳалок бўлган террорчи фойдаланган турар жой аниқлангани ва ушбу турар жойни қўллаб-қувватлаган ва таъминлаган 2 та элемент ҳам қўлга олинганига тўхталиб, амалиётнинг давом этишида мамлакатнинг 6 вилоятида ҳам террор гуруҳи ва унинг шерикларини қўллаб-қувватлаш тармоғидан 9 нафар аниқланиб ушланганини маълум қилди.
Мазкур эълонда шунингдек террор омиллари ва айбланувчиларни аниқлаш бўйича амалиётлар жиноятчиларнинг ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай даражада қўллаб-қувватлашга алоқадор бўлган сўнгги шахс қўлга олинмагунича давом этиши таъкидланиб, Эроннинг буюк халқининг шаҳид генерал Қосим Сулаймоний хотирасига бағишланган маросимларда ҳамда шаҳидларни дафн этиш маросимларда кенг қамровли иштироки ҳамда ҳар доимгидек бу кўр-кўрона ва жирканч террорчилик ҳаракатларнинг кескин қоралашиши, душманаларнинг барча фитналари жумладан ИШИД ёлланмалари ва АҚШ ва сионистик режим каби ИШИДни ташкил қилувчиларининг ёвуз ҳатти-ҳаракатини зарарсизлантиради ва чипакка чиқаради деб аниқлик киритилган.