Январ 08, 2024 12:58 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон қўшма илмий-технологик парк яратадилар
    Эрон ва Ўзбекистон қўшма илмий-технологик парк яратадилар

Эрон Ислом Республикаси президентининг илм-фан, технология ва билимга асосланган иқтисодиёт бўйича ўринбосари Ўзбекистон республикаси халқаро ҳамкорликларни ривожлантириш бўйича директори ўринбосари билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги турли соҳалалардаги ҳамкорликлар, хусусан технология ва билимга асосланган маҳлулотларни таъкидлади.

Эрон президентининг илм-фан, технология ва билимга асосланган  соҳалар бўйича ўринбосарии Руҳуллоҳ Деҳқоний  Фирўзободий  Ўзбекистон республикаси халқаро ҳамкорликларни ривожлантириш бўйича директори ўринбосари Фазлиддин Муминов билан учрашувлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенг йўналишларига ишора қилиб,  Эрон ва Ўзбекистон халқлари ўртасида чуқур маданий алоқалар ва азалий дўстлик икки давлат ўрасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш йўналишларидан ҳисобланади деб изоҳлади.

Руҳуллоҳ Деҳқоний Фирўзободий шунингдек  ҳозирги даврда ҳамкорликларни ривожлантириш ёндашуви билан ҳар икки томон расмийлари ва компаниялари ўртасидаги ўзаро алоқалар мустаҳкамлашди. Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма жиҳатлар ва шароитлар нафақат савдо-сотиқ, балки барча тармоқларда ҳамкорлик қилиш учун катта имконият яратди. Ўзбекистон республикаси билан  ўзаро ҳамкорликда биз нафақат савдо-сотиқ, товар олди-сотдиси балки амалда ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида турли соҳалардаги  ҳамкорилкларни ривожланиришни истаймиз. Илмий тажриба алмаштириш, тадқиқотлар ва   университетлар ўртасидаги ҳамкорлик, қўшма илмий -технологик парк яратиш, технологик лойиҳаларни белгилаш ушбу ҳамкорлик мақсадларидандир.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамкорликни ривожланириш бўйича ўринбосари Фазлиддин Муминов ҳам Эроннинг технология, тадқиқот ва лаборатория жиҳозлари соҳасидаги қимматли ютуқларига тўхталиб, биз Эронда қисқа вақт бўлдик аммо тадқиқот ва технология соҳасидаги ҳамкорликда намоён бўладиган жуда яхши натижалар ва ютуқларга эришдик. Эроннинг Шариф технология университети ва Ўзбекистон Фанлар академияси ўртасида жуда яхши ҳамкорлик шакллантириш йўлида  ва икки давлатнинг қўшма илмий -технологик парки ва Шариф технология университетининг Ўзбекистондаи ҳамкорлиги эса икки томоннинг қатъияти билан амалга ошириладиган ушбу ҳамкорликларинг бошқа қисмидир деб эълон қилди.

Ёрлиқ