Январ 11, 2024 13:05 Asia/Tashkent
  • Ўтган милодий йилда Эрон иқтисодиётида 4,2 фоиз ўсиш қайд этилди
    Ўтган милодий йилда Эрон иқтисодиётида 4,2 фоиз ўсиш қайд этилди

Жаҳон банки сўнгги ҳисоботида, ўтган 2023 йилда Эроннинг иқтисодий ўсиши 4,2 фоизни ташки этганини эълон қилди ва бу рақам эса жаҳон ўртача кўрсаткичидан юқоридир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, Жаҳон банки ўзининг ўтган йилги ҳисоботида, Эрон иқтисодиёти 2023 йилда атиги 2,2 фоизга ўсишини башорат қилганди. Аммо ўтган йилда Эрон иқтисодиётининг 4,2 фоизлик ўсиши Жаҳон банки мутахассилари кутганидан ҳам кўпроқ эди ва бошқа таъбир  билан айтганда, Эрон иқтисодий ўсишини бу Ғарб муассасаси  тахминидан икки бароварга оширган.

Мазкур ҳисоботда 2024 йилда Эрон иқтисодиётининг 3,7 фоизга ўсиши ҳам прогноз қилинган.

Эрон Ислом республикаси иқтисодиётининг ўсиши ўтган йилда 4,2 фоизга етган бўлса, аммо бу йил дунёнинг ўртача иқтисодий ўсиши 2,6 фоизни ташкил этган.

Эслатиб  ўтамиз ривожланган мамлакат иқтисодиёти ўтган йилда атиги 1,5 фоизга ўсди. Евроҳудуднинг иқтисодий ўсиши эса 0,4 , АҚШнинг иқтисодий ўсиши 2,5 фоизга баравар бўлган.

Ёрлиқ