Эрон Араб Лигаси баёнотига муносабат билдирди
Эрон ТИВ матбуот котиби, Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг Ироқдаги террорчилар объектларига уюштирган ҳужуми юзасидан Араб Лигасининг баёнотига жавобан, Эрон жиноятчилар ва террорчиларга қарши курашда иккиланмаслигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Араб Лигаси ташқи ишлар вазирлари чоршанбага ўтар кечаси Эроннинг Ироқ Курдистонининг Эрбил шаҳридаги сионистик режим жосуслик агентлиги-Моссад террорчилар қароргоҳларига ҳужуми ҳақидаги баёнотини эълон қилди.
Шунингдек Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуо котиби, Носир Канъоний Чофий ҳам Араб Лигаси ТИВ раҳбарлари баёнотидан афсусда эканлигини билдириб унинг мазмунини рад этди. У шунингдек Эроннинг бу ҳаракати Ироқнинг Эрбил шаҳридаги Исроил режими жосусларига алоқадор эди ва Эрон ва унинг фуқаролари миллилй хавфсизлигини таҳдид ва хавф остига қўйган террорчи унсурлар билан тўқнаш келишнинг қонуний ҳуқуқига асосланганди.Эрон миллий хавфсизликига таҳдид солувчи манбалари ўз фуқароларининг хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва жиноятчиларини жазолаш билан чекланишдан тортинмайди деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ матбуот котиби, Ироқ суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ва у билан яхши қўшничилик Эрон Ислом республикасининг Ироққа нисбатан қатъий ва тасдиқланган тамойиларидан биридир ва шу нуқта назардан ўтган йилларда ИШИД террорчи гуруҳининг Ироққа ҳужумлари бошлангач Эрон мамлакати бу давлатнинг хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиши учун масъулиятли ёндашуви билан Ироқ ҳукумати, миллати ва қуролли кучларининг ёнида бор кучи билан турди деб эълон қилди.
Носир Канъоний ўз сўзларида Ироқ ҳукумати ҳам ўтган йили икки давлат ўртасида имзоланган хавфсизлик битимига содиқ бўлиши ва унинг бандларини тўлиқ амалга ошириши кутилмоқда деб маълум қилди.
Эрон Ислом Республикаси ва Ироқ мамлакати ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлаш, кенг қамровли ва умумий манфаатларга ҳамда икки халқ ўртасидаги узилмас ришталарга асосланганлигини таъкидлаган Канъоинй, сўзлари давомида Араб Лигаси сионистик режимнинг Ғазодаги шафқатсиз ва геноцид ҳужумларини тўхтатиш, ҳамда Фаластин сарзаминининг 75 йиллик ишғолига чек қўйиш ва унинг мазлум халқини қўллаб-қувватлаш учун сиёсий. ҳуқуқий ва халқаро кучини ишга солиши кутилмоқда деб аниқлик киритди.