Эрон ТИВ раҳбари: Ғазодаги Исроил режими жиноятларини тўхтатиш зарур
(last modified Fri, 02 Feb 2024 10:42:09 GMT )
феврал 02, 2024 15:42 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Ғазодаги Исроил режими жиноятларини тўхтатиш зарур
    Эрон ТИВ раҳбари: Ғазодаги Исроил режими жиноятларини тўхтатиш зарур

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахола билан телефон орқали суҳбатида, Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги жиноятларини тўхтатиш учун саъй -ҳаракатларини давом эттириш зарурлигига урғу берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахола кеча телефон суҳбатида, Ғазо сектори ва Фаластиндаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда оташкесим ўрнатиш ва асиларни алмашиш бўйича таклиф қилинган режа ва ташаббусларни муҳокама қилдилар.

Эрон ТИВ раҳбари бу суҳбат чоғида Исроил режимининг Ғазо бўлгасининг бошпанасиз халқига қарши жиноятларини зудлик билан тўхтатиш, Фаластин халқига инсонпарвалик ёрдам етказиш ва фаластинилкларинг мажбурий кўчишига қарши туриши учун Фаластин минтақавий ва халқаро ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини эслатди.

У шунингдек сионистик режимнинг  кенг кўламли жиноятарига қарамай,  ўтган 4 ой ичида Фаластин миллат ва қаршилик гуруҳлари барқаролрлигини бутун ислом олами, дунё ва инсониятнинг озодлик изловчилари фахри деб баҳолади.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари сўзларининг бошқа қисмида, Фаластин халқи бу ерларнинг асосий эгаси сифатида ўз тақдири ва келажагини ҳал қилиш ҳуқуқига эга ва ҳеч бир гуруҳ ўз иродаси ва сиёсий режаларини ташқаридан унга юклай олмайди деб эълон қилди.

Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахола ҳам Эрон ТИВ раҳбари билан телефон суҳбатида, Эрон Ислом республиаси раҳбарлиги, президенти , ҳукумат ва халқининг Фаластин Қуддус шариф озодлиги йўшлидаги йўллаб-қувватловини олқишлаб, Ғазо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилдаги Фаластин хақи ва гуруҳлариниг қаҳрамонона қаршиликлари ҳақида ҳисобот берди.

Нахола бу суҳбатида Фаластин халқи ва қаршилик кучлари албата бугунги жангнинг якуний ғолиби бўлишини ва сионистик режим босқинчилигининг Фаластин халқининг пўлат иродасига бўйнсунишдан ўзга чораси қолмаслигини ҳам маълум қилди.

Кеча шунин7гдек Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ҲАМОС ҳаракатининг сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания билан ҳам телефон суҳбатида сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши ваҳший тажовузини билан боғлиқ сўнгги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашди.

Абдуллоҳиён ва Ҳания

 

Эрон ТИВ раҳбари ўзининг яқинда боқша давлатлар ва халқаро ташкилотлар расмийлари билан бўлган мулоқот ва учрашувларига ҳам тўхталиб,  Исроил режимининг  Ғазо бўлгасининг бошпанасиз халқига қарши жиноятларини зхудлик билан  тўхтатишни бутун минтақада барқарорлик ва тинчлик ўрнатишнинг калити деб билди.

ҲАМОС ҳаракатининг сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания  ҳам бу суҳбат жараёнида Ғазо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар ва қаршиилк гуруҳларнинг таърифлаб бўлмайдиган  барқарорлиги, Исроил режимининг Ғазога қарши жиноятларини тўхтатиш ҳамда  асирлар алмашинуви учун таклиф қилинган сиёсий режалар ва ташаббуслар ҳақида маълумот бериб, қаршилик гуруҳлари ўзларининг бирлиги ва ҳамжиҳатлигини сақлаб, Фаластин халқининг олий манфаатларии рўёбга чиқаган тақдирдагина таклиф қилинган ташаббусларга эътибор беришади деб қўшимча қилди.

Айтиш керакки, Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича масъули Жозеф Боррел билан ҳам телефон орқали суҳбатида, Эрон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларининг сўнгги вазияти ҳамда минтақавий ва халқаро ўзгаришлар юзасидан фикр алмашди.

Абдуллоҳиён ва Боррель

 

Жозеф Боррел ҳам бу суҳбатда, Қизил ўденгиздаги кескинликларни кучайиб боришидан хавотир билдириб, Эрон Ислом республикасининг минтақада барқарорлик тиклашга ёрдам беришдаги ролини муҳим деб ҳисоблади.

Кеча  шунингдек Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Миср ТИВ раҳбари Самеҳ Шукрий билан  телефон орқали суҳбатида, Ғазо урушига тўхталиб икки томонлама алоқалар ва минтақавий ўзгаришлар ҳақида фикр алмашди.