феврал 04, 2024 11:55 Asia/Tashkent

Футбол бўйича Эрон миллий терма жамоаси Осиё Миллатлар Кубогининг чорак финал босқичида Япония терма жамоаси устидан ғалаба қозониб мазкур турнирнинг кучли 4 та жамоаси қаторига жой олди.

Эрон телерадиокомпанияининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча шанба куни Қатарнинг  Education City стадионида футбол бўйича Эрон Ислом республикаси ва Япония миллий термалари Осиё кубоги -2023 чорак финалида учрашдилар. Ўйин Эрон терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Эрон ва Япония термалари ўйиннинг 28 дақиқада япониялии футболчи  Xidemasa Morita Эрон дарвозасига гол уриб, биринчи бўлимни японияликлар ҳисобидаги устунлик билан якунлади. Ўйиннинг иккинчи бўлимининг 55-дақиқасида эронлик футболчи Муҳамад Муҳибий  Эрон термасининг биринчи голини урди ва ҳисобни тенглаштирди. Эрон ва Япония термалари ўйини 90-дақиқа  якунида 1: 1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди  ва япониялик футбочиларидан бири  ўз жарима майдончаси ичида Эрн футбол жамоаси аъзоси Ҳусейн Канъоинйзодагонга нисбатан қўпол ишлатгач,  ҳакам ҳам Эрон фойдасига пеналти кўрсатди. Эроннинг иккинчи голига 94-дақиқада Алиризо Жаҳонбахш пеналтидан киритган голи билан муаллифлик қилди.

Футбол бўйича Эрон миллий термаси шундай қилиб, Япония устидан ғалаба қозонди ва Осиё Миллатлар Кубогининг ярим финалига йўл олди ва энди эса финалга чиқиш учун Қатар жамоаси билан тўқнаш келади.

Бошқа учрашувда эса Қатар термаси Ўзбекистон термаси усидан пенальтилар серасида ғалаба қозониб турнинг 4 кучли жамоас қаторига қўшилди.

Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари

 

 120 дақиқа давом этган бу ўйинниг еналтилар сериясида Қатар 3:2 ҳисобида Ўзбекистон термаси устидан ғалаба қозонди.

Ёрлиқ