Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари минтақа ўзгаришларида мустақил мамлакатлар ролини зарурий эканлигини таъкидладилар
Кеча Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Словения президенти Борут Пахорни ўз ҳузурига қабул қилганида, Эрон ҳардоим мустақил мамлакатларни халқларга нисбаттан жорий этилган босимлар қаршисида туришда рол ўйнашга даъват этиб, уларни сукут сақламасликларини таъкидлаб келган деб айтдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Осиё ғарби минтақасидаги мамлакатларда зўравонликлар ва тўқнашувларни давом этиши ва ИШИД каби террорчилик гуруҳни ташкил этилиши дунёнинг зўравон қудратларини бу минтақа ички ишларида дахолат этишлари ва аралашишининг натижаси эканлигини таъкидлаб, АҚШ давлати ИШИД террорчилик гуруҳини йўқ қилиш учун ҳеч қандай дастур ва мақсадга эга эмас. АҚШ давлати бу террорчилик гуруҳ қаршисида шу тарзда амал қилмоқдаки, Ироқ ва ё Суриядаги бўҳронлар илгаригидек ҳал этилмаган ҳолда қолмоқда деб қўшимча қилдилар.
АҚШ давлатини Европанинг турли минтақаларидан Осиё Ғарбигача, Марказий Осиё ва бошқа минтақаларда олиб бораётган сиёсатлари ва хатти ҳаракатлари ҳеч қачон бу минтақалар хавфсизлиги ва осоишталики учун ижобий таъсир ўтказмаган. АҚШ давлатининг сўзлари- иддаолари ва амали ўртасидаги катта фарқ ва оралиқнинг мавжудлиги дунёнинг турли минтақаларида бўҳронлар ва мушкилотларни вужудга келишининг асосий омилидир.
Ғарбга нисбатан АҚШ давлатининг нуқтаи назари ва қарашлари эса Европа давлатларини АҚШ манфаатлари чорчубасида ўз сиёсатларини йўлга қўйишларига олиб келган. Айни шу мавзу Европа мамлакатлари мустақиллигига жиддий халақит етказмоқда ва зарарини ўтказмоқда. Бугунги кунда Европа давлатлари турли ўзаришлар ва воқеа- ҳодисалар қаршисида фақат гувоҳ ва томошо қилгувчга айланганлар. Ғарб давлатларининг бундай сиёсатлари халқ эътирозлари ва норозиликларини ҳам келтириб чиқармоқда ва бунга илова турли минтақаларда бўҳронлар ва нотинчликларни кенгайтирмоқда.
Евпропанинг мустақил мамлакатлари Сурия, Яман ва Фаластин муаммоларига ҳам бир бирига зид муносабат билдиришмоқда. Улар афтида бу мамлакатларда терроризмга қарши кураш ва ё бу мамлакталар муаммоларини ҳал этишдан сўз очишмоқда аммо амалда Осиё Ғарби минтақаси халқларининг мусибатлари ва жароҳатлари учун ҳеч қандай ҳал йўл ва ё бошқача қилиб айтганда малҳам топа олишмаган. Терроризмга қарши кураш олиб бориш шунингдек инсон ҳуқуқи ва демократик принсиплари қаршисида иккиёқлама сиёсатлар ва позиция тутиш минтақа халқлари вазиятини тобора оғирлашиши ва кўп муаммоларга юзмаз бўлишганига сабаб бўлган. Бу заминда Европадаги мустақил мамлакатлар роли АҚШ сиёсатлари ва хати ҳаракатларидан кам эмас.
Мисол учун Ғарб давлатлари хусусан АҚШ давлати Сурия бўҳронини ҳал этишни шундай бир ҳолда таъкидлашмоқдки, амалда бу мамлакатда бўҳронни кенгайиши ва террорчилик гуруҳлар жумладан ИШИД каби такфирий гуруҳни ташкил топишига шароит яратиб берган.
Сурияда эса терроризмни яхши ва ёмон терроризмга тақсимланиши ва ўртача позицияга эга деган қуролланган гуруҳларни ташкил этилиши нотинчликларни ҳатто Европагача кенгайиб боришига замин яратди.
Бундан олдин АҚШ давлати Англия билан биргаликда Ироқдаги химиявий қуролларни нобуд қилиш баҳонаси билан бу мамлакатга ҳужум қилдилар. Бу ишғол ва ҳужумнинг натижаси эса ИШИД террорчилик гуруҳини келиб чиқиши ва оқибат Сурия ва Ироқ ҳудудларида ушбу такфирйи гуруҳ фаолиятни кенгайиб боришига замини яратди.
Эндиликда АҚШ давлати Европа мамлакталари билан биргаликда ИШИД террорчилик гуруҳини йўқ қилишга қаратилган сиёсатпари ушбу такфирий гуруҳни нобуд этишга кумаклашгани йўқ. Бунга илова аниқ факт -далиллар АҚШ давлатини ИШИД террорчилик гуруҳини буткул йўқ қилиш пайида бўлмганидан далолат бермоқда.
Яман ва Баҳрайн бўҳронлари қаршисижда Европа давлатлари олиб бораётган сиёсталари, ҳам худди АҚШ сиёсатлари ва хатти ҳаракатларига ўхшайди. Улар зоҳирда яхши шиорлар ва сўзлар соясида Яман урушида фойдаланиши ва бу мамлакатда халқини оммавий қирғин этиши учун Арабистон режимига янги- янги қурол яроқлар сотишни давом эттирмоқда. Бундан ташқари Баҳрайн халқининг эътирозларини бостириши ва уларга зулмни кучайтириши учун Ол Халифа режимини ҳам ҳимоя қилиб келишмоқда. Ғарб ва АҚШ давлатларининг бундай сиёсатлари ушбу икки мамлакат халқи ранж азобини кўпайтиргану холос.