Исломий Инқилоб муаззам раҳбари: Эрон Ислом республикасининг мантиғи зўравон қудратларга қарши курашдир
Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Эрон Ислом республикасининг диний, ақлий ва инсоинй мантиғи зўравон қудратлар абҳасига қариш туриш эканлигини билдирдилар.
Ислом Инқилоби оилй раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, бугун Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши раиси ва аъзолари билан мулоқотида, Эрон Ислом республикасининг позицияси ҳамда безорийлар билан тўқнашуви мантиғини тушунтириб, Эрон Ислмо республикаси барпо бўлгунга қадар дунёда ягона жабҳа Ғарбнинг либерал демократия сиёсатига боғлиқ бўлган демократия фронти эди, аммо Эронда Ислом Инқилоби ғалабаси ортидан, Ғарб демократияси жабҳасига табиий равишда қарши бўлган ислом демократияисга асосланган янги жабҳа ташкил этилди деб таъкидладилар.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзларида Эронда иисломий демократия моделининг юксалишини Ғарбий демкоария жабҳаси манфаатларини хавф остига қўйиш ва бу жабҳанинг исломий тузум билан тўқнашувлар ва тинимсиз қаршилилик кўрсатишининг бошланиши сабаб сифатида билиб уларнинг хавф-хатар ва зиддияти ҳиссининг сабаби, Ғарб демократик тузумининг моҳиятида такаббурлик ва халқларнинг ҳуқуқларини поймол қилиши, уруш олиб бориш ва ҳокимиятга эришиш учун чексиз қон тўкиш бўлгани эди ва 19-асрда янги демокртия, эркинлик ва инсон ҳуқуқлари соҳасида шиор ва даъволарнинг авжига чиққан даврда Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги кўплаб давлатларни Ғарб мустамиликаси остида бўлгани унинг яққол исботидир , деб айтдилар.
Инқилоб раҳбари шунингдек исломий демокраитя жабҳасининг энг муҳим масала ва ёндашувини ўзининг исломий моҳиятидан келиб чиқиб, ана шундай ваҳшийлик ва қонунбузарликларга қарши кураш сифатида ҳисоблаб, Эрон Ислом республикаси нега зўравон қудратлар фргнтига қарши турибти деган саволга жавобан дедилар: Исломий Эрон ўз-ўзидан давлатлар, ҳукуматлар ва халқлар билан ҳеч қандай зиддиятга эга эмас, аммо Ғарб демократияси жабҳасида мавжуд бўлган зулм, ваҳшийлик ва тажовузларга қаршидир.
Ғазо бўлгасидаги нохуш воқеаларнинг зўраовн қудратлар жабҳасининг бир ер эгалларига қарши зўраовнлиги ва такабурлиги ва тажовузи, аёллар ва болаларининг шафқатсиз ва қўпол тарзда қатл этилиши, халқининг мол-мулки ва бойликларини талон -тарож қилишнинг ёрқин мисоли сифатида билиб, Эрон Ислом Республикаси соғлом фикр, ақл ва одат ва шароит ҳамда инсоний виждон томонидан қораланганига қарамай АҚШ ва Британия ва бошқа айрим Европа давлатлари томонидан қўллаб-қуввтлаётган бундай золимлик ва жиноятларга қарши урушни ўз бурчи сифатида билади деб эълон қилдилар, Инқилоб раҳбари.
У киши бу учрашувда зўравонлар фронти, демократия, инсон ҳуқуқлари ва либерализм номи остида зўравонлик такаббурлик, зулм ва босқинчилик ва инсонларни ўлдириши яширингани барчага маълум ва равшан бўлиши керак деб қўшимча қилдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари, Исдлом республикаси доимо зўраовнилкка қарши курашда байррқбардор бўлиши кераклигига тўхталиб, зўравонликка қарши кураш байроғи кундан-кунга кенгроқ ва баланд кўтарилиши зарур ва бу байроқни Ислом республикасидан ҳеч қачон олиб қўйилишига йўл қўймаслик керак деб маълум қилдилар.
Инқилоб раҳбари шунингдек Эрон Ислом республикасининг тик туриш ва зўравон қудратга қарши туриш мантиғини тушунтиришлишини муҳим вазифа сифатида баҳолаб, қувонарлиси эса Эрон ислом республикаси 40 йилдан ортиқ ҳаёти давомида зўравонликка қраши курашнинг юзи, жабҳаси ва йўналишини дунёга кўрсатиб келган деб аниқлик киритдилар.\