Эрон армияси ва соқчилар корпуси Бош қўмондонлари " Фатҳ" медали билан тақдирланди
Эрон Қуролли кучлари олий қўмондони бўлмиш, Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ўтказилган маросим чоғида, "Фатҳ " медали билан мамлакат армияси бош қўмондони генерал Сайид Абдураҳим Мўсавий ва Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломийни тақдирлашди.
Ислом Иниқлоби олий раҳбари ахборот девони базасининг хабар қилишича, мазкур медал ва мукофот Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучларининг мудофаа ва жанговар қудратини ошириш ва тўхатиб туриш қудратини кучайтиришдаги кўрсаткичлари учун Эрон армияси ва Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қўмондонларига топширилди.
"Фатҳ" медали ислом кучлари ва амалиётлар ғолибларининг зафарли амалиётлари рамзи сифатида танилган.
Бу медал ва мукофот 3 та палма барги, Хуррамшаҳр масжиди гумбазидан ҳамда Эрон Ислом республикаси байроғи билан безатилган.