март 27, 2024 12:37 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: қаршилик кучлари ва Ғазо аҳолисининг мислсиз қаршиликлари ислом динини улуғлади
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: қаршилик кучлари ва Ғазо аҳолисининг мислсиз қаршиликлари ислом динини улуғлади

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий Теҳронда ҲАМОС ҳаракати сиёсий идораси раиси ва унга ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганларида қаршилик кучлари ва Ғазо аҳолисининг мислсиз қаршиликлари Ислом динига шараф кетлтирганини айтдилар.

Ислом  Инқилоби олий раҳнамоси девони ахборот базаси сайтининг хабар қилишича, кеча Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаиц ҳахзратлари  Теҳрон шаҳрида Фаластин исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМОС сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания ва унга ҳамроҳлик қилган делегацияни қакбул қилганларида, Фаластин қаршилик кучлари ва Ғазо бўлгаси халқининг тенгсиз позицияларини ҳурмат қилиш орқали Ғазо аҳлининг Ғарбнинг тўлиқ дастаклари билан амалга оширилаётган  сионистик режим жиноятлари ва ваҳшийликларига қарши тарихий сабри ва тура олиши исломни чинакам улуғлади ва унга шараф келтирди ва душман истакларига қарамай, Фаластин маласини дунёнинг биринчи масаласига айлантирган мавзу бўлди деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Ғазо бўлгаси аҳолисининг қирғин этилиши ва бу минтақадаги геноцид ҳар бир виждонли инсонга таъсир қилишига тўхталиб Эрон Ислом республикаси Фаластин ва Ғазо бўлгасининг мазлум ва қаршилик кўрсатган халқини қўллаб-қувватлашдан тортинмайди деб изоҳладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари халқаро жамоатчилик фикри билан бир қаорда, ислом олами, айниқса араб дунёси жамоатчилик фикрининг Ғазо халқига берган дастакларини муҳим масала сифтид баҳолаб, Фаластин қаршилик кўрсатишнинг тарғибот ва матбуот чоралари ҳозиргача яхши ва душмандан олдинда бўлган ва бу соҳада кўпроқ ҳаракат қилиш керак деб буюрдилар.

У киши бу учрашувда сионистик режим томонидан шаҳид этилган ҲАМОС етакичларидан бири Ал-Арурийнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириб бу муҳтарам шаҳид  буюк шахс этди униг саъй -ҳаракатлари эвазига шаҳодатнинг муборак якуни Алоҳ таолонинг мукофоти бўлди деб изоҳладилар.

Учрашувда ҲАМОС ҳаракатининг сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания ҳам  Эрон Ислом республикаси халқи ва ҳукуматнинг Фаластин ва айниқса Ғазо аҳлини қўллаб-қувватлаганига миннатдорчилик билдириб, Ғазо бўлгаси урушидаги  сўнгги майдон ва сиёсий ўзгаришлари ҳақида ҳисобот тақдим этар экан, собит иймонлари ва сабри туфайли бўлган Ғазо аҳли ва қаршилик кучларининг бу олти ойда кўрсатган қаршиликлари  сионистик режимнинг Ғазо урушидаги ҳеч бир стратегик мақсадига эриша олмаслигига олиб келди деб маълум қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида Ал-Ақсо тўфони амалиёти сионистик режимнинг енгилмаслиги ҳақидаги афсонани йўқ қилганини ва ҳозир олти ойдан кейин сионистик режим оғир йўқотишларга учрагани ва бу режимнинг минглаб аскарлари ҳалок бўлгани ва яраланганини таъкидлаб Ғазодаги уруш  жаҳон урушидир ва АҚШ бошқарув  органи сионистик режимнинг жиноятларининг асосий шериги ҳисобланади зероки АҚШ бевосита сионистик режим урушига раҳбарлик қилмоқда деб қўшимча қилди.

Ҳания шунингдек Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийни Ғазода давом этаётган барча шафқатсизликлар, жиноятлар ва геноцидларга қарамасдан Ғазо бўлгаси халқи ва қаршилик кучлари  мустаҳкам туриб сионистик режимнинг мақдларига эришишга йўл қўймаслигига ишонтирди.

Ёрлиқ