Эрон президенти Иброҳим Раисий: Фаластин инсоният оламининг муаммосига айланган
(last modified Thu, 28 Mar 2024 10:13:23 GMT )
март 28, 2024 15:13 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Иброҳим Раисий: Фаластин инсоният оламининг муаммосига айланган
    Эрон президенти Иброҳим Раисий: Фаластин инсоният оламининг муаммосига айланган

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий Ғазо бўлгасининг мазлум ва қудратли халқининг қаршили ва шиддатли позицияси билан Фаластин масаласи ислом олами доирасидан чиқиб, инсоният олами масаласига айланган деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий кеча Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати ҲАМОС сиёсий бўюроси раиси Исмоил Ҳания билан ва уни ҳамроҳлик қилганделегацияни қабул қилганида, Муборак Рамазон ойи ҳамда Ғазо аҳлининг сионистик режим сиёсати ва мақсадларини мағлуб этишлдаги буюк ғалабаси ва достон яратишлари билан табриклар экан, дунё аҳли босқинчи сионистик режим ва унинг асосий дастакчиси АҚШни бутун қалби билан ёмон кўради ва Ғазо бўлгасининг халқини яхши кўради деб қўшимча қилди.

Эрон президенти бу урашувда "Ал-Асо тўфони" амалийтида Фаластин қаршилик кучларининг буюк ва эпик ҳаракатини сионистик режим учун тузатиб бўлмайдиган мағлубият ва муваффақиятсизликка оли келган  ноёб воқеа сифатида атаб  бутун дунё одамлари учун исботланган нарса ҳам Фаластин масаласининг қонунийлиги ва унинг ҳимоячилари жумладан Эрон Ислом Республикасининг сохта ва жиноячи сионистик режим минтақадаги барча ишончсизликларнинг илдизи ва тинчликкига қарши режим эканлигини таъкидлаб келаётган позицияларидир деб изоҳлади,.

Эрон Ислом Республикаси президенти  Иброҳим Раисий шунингдек АҚШ ва сионистик режимнинг минтақадаги ҳар қандай дипломатик фаоилятини ёлғон ҳаракат сифатида ҳисоблаб, бугунги кунда бу жиноий режим билан алоқаларни нормалаштиришга интилган давлатлар ўз халқи олдида хор ва шарманда бўлаётанини таъкидлаб, Ғазо секторидаги сўнгги воқеалар АҚШ ва баъзи Ғарб давлатлари учун болаларни қатл этувчи сионистик режимни қўллаб-қувватлашда яна бир катта жандал бўлди ва аслида бу воқеа дунё халқларига АҚШ ва Ғарбнинг асл табиати ва башарасини очиб берди деб аниқлик киритди.

Мазкур учрашувда ҲАМОС ҳаракати сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания ҳам Эрон Ислом республикасининг Фаластиннинг мазлум халқини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори  баҳолар экан Фаластин масаласни қўллаб-қувватлашнинг диний  ва имоний  қарашларини Эрон расмийларининг чуқур илдиз отган ва чуқур қарашлари натижасидир деб эълон қилди.