Эронда биринчи Лайлатул-Қадр ва бедорлик кечаси ўтказилди
Кеча бутун Эрон Ислом республикасининг муъмин халқи Рамазон ойининг энг буюк ва фазилатли кечаларидан бўлган биринчи Қадр ё ўзи Лайлатул-Қадр кечасини нишонлашди.
Муборак Рамазон ойининг 19 кунида Хавориж гуруҳидан бўлган Ибн Мулжаб Муродий, бомдод намозини ўқиш ҳолида бўлган Ҳазрат Али /а/ га заҳарлантирилган шамшир билан ҳужум қилиб, ул зотнинг бошига зарба етказганди. Ҳазрат Али /а/ ҳам бу зарбадан кейин уйида ётқизилди ва ҳодисанинг икки кунидан кейин Муборак Рамзон ойининг 21 кунида шаҳид бўлишди.
Қадр кечаси Рамазон ойи ичига яширилган энг фазилатли, минг ойдан яхшироқ, гуноҳлар кечириладиган, дуолар ижобат бўладиган кечадир. Қуръони Карим шу кечада нозил бўла бошлаган. Бу кечада айниқса ибодатга ғайрат қилинади, Аллоҳга кўплаб ҳамд-зикрлар айтилади, гуноҳлар учун мағфират сўралади.
Эроннинг шимоли- шарқидаги Муқаддас Машҳад шаҳрининг Ҳазрати имом Ризо /а/ пок ҳарамларини саҳнида яқин ва узоқдан келган зиёратчиларга тўлган эди. Улар қўлларида Қуръони каримни олиб, Парвардигор мутаъолга муножот қилишлари билан Муборак Рамазон ойининг 19 кечаси яъне биринчи Қадр кечасини ўтказдилар.
Қадр кечаси йил давомидаги энг фазилатли кечадир. Бу кечадаги яхши амалнинг савоб ва самаралари минг ойдаги эзгу амаллардан афзалроқ бўлиб, унда инсоннинг келаси йилдаги тақдири аниқланади.