март 31, 2024 16:17 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳари Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг агрессияга қарши курашдаги маҳим ролини олқишлади
    Эрон ТИВ раҳари Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг агрессияга қарши курашдаги маҳим ролини олқишлади

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракатининг фаластинлик ҳуқуқарини ҳимоя қилиш ва сионистик режим тажовузларига қарши курашдаги муҳим ролини юксак баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча Теҳронда Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахола ва уни ҳамроҳлик қилган делегация билан учрашувида Фаластин қаршилик ҳаракати етакчиларининг Халқаро Қудс куни арафасида Теҳронга ташрифи минтақа ва дунё учун аҳамитли бир хабар эканлигига тўхталиб, бу йилги Халқаро Қудс кунини дунёнинг озод ва эрксевар халқлари янада шон-шуҳрат билан нишонланишига ишонч билдирди.

Ҳозирги урушда Фаластин ва Ғазо бўлгасидаги қаршилик оқимларининг Фаластин халқининг қимматли кўринишидан бири сифатида ҳисоблаган Абдуллоҳиён деди:  Фаластин қаршилик  ҳаракатининг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги ва уларнинг қаҳрамонона қаршилиги ҳамда фаластинликланинг тарихий ва намунали мавқеи соясида душман руҳияси ва кучини йўқотди ва барча машаққат ва аччиқликларга қарамай, Фаластин халқи турли сиёсий, ҳуқуқий , халқаро ва дала фронтларда буюк ғалабаларга эришмоқда деб эълон қилди.

Эрон ТИВ раҳбари бу учрашувда сионистик режим ичида кўп қатламли инқирозларнинг кучайганига ҳам ишора қилиб, бугун Фаластин халқи ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ ва дунё халқлари томонидан қўллаб -қувватланмоқда ва сионистик режим эса ҳар қачонгидан ҳам нафратга учраб яккаланиб қолмоқда деб маълум қилди.

У шунингдек дунё, шубҳасиз келажакда Фаластин халқининг кўпроқ ғалабалари ва қаршиликларига гувоҳ бўлади деб қайд этди.

Учрашувда Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахола ҳам Эрон Ислом республикасини Фаластин халқи, Қудс ва ислом оламининг ҳақиқий тарафдори ва ҳомийси эканлиги ҳақида гапириб, Ислом Инқилоби олий раҳбари, Эрон президенти,ҳукумати ва Эрон халқининг Фаластин халқига кўрсатаётан доимий ёрдамларини юксак баҳолади ва уларга миннатдорчилик билдирди.

Ёрлиқ