Ҳазрат Али /а/ шаҳодат топган йиллиги муносабатида барчангизга тасаллият билдирамиз
(last modified Sun, 31 Mar 2024 14:21:11 GMT )
март 31, 2024 19:21 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Али /а/ шаҳодат топган йиллиги муносабатида барчангизга тасаллият билдирамиз
    Ҳазрат Али /а/ шаҳодат топган йиллиги муносабатида барчангизга тасаллият билдирамиз

Муборак Рамазон ойининг 21-куни адолат ва озодлик соҳиби, Аллоҳ ва унинг Расулининг арслони, ҳамда иззат ва эрксеварликнинг улуғ тимсоли Ҳазрат Али /а/ шаҳид бўлган санага тўғри келади.

Эслатиб ўттамиз,, Муборак Рамазон ойининг 19 кунида Хавориж гуруҳидан бўлган Ибн Мулжаб Муродий, бомдод намозини ўқиш ҳолида бўлган Ҳазрат Али  /а/ га  заҳарлантирилган шамшир билан ҳужум қилиб, ул зотнинг бошига зарба етказганди. Ҳазрат Али /а/ ҳам бу зарбадан кейин уйида ётқизилди ва ҳодисанинг икки кунидан кейин Муборак Рамзон ойининг 21 кунида шаҳид бўлишди.

Ҳазрат Имом Али /а/ шаҳид бўлган кечада бутун ислом олами қора либос кийиб, мотам тутади. Ўша буюк имомнинг пайравлари ва ихлосмандлари эса бутун дунё, айниқса Муқаддас Нажаф шаҳридаги адолат, меҳр ва мардлик пешвоси бўлган у  зотнинг нуроний қадамжоларида  марсияхонлик қилиб мотам маросимарини ўтказишади.

Эронда Муборак Рамзаон ойининг 19, 21 ва 23 кечалари Қадр кечаларига тўғри келади ва мусулмонлар бу кечаларда Қуръони каримни тиловат этиб, Парвадигор даргоҳига қўшимча тоат -ибодатларини бажо келтирадилар.