Эрон: Ғазодаги Шифо каслахонасида сионистик режим жиноятлари юзасидан халқаро тергов ўтказиш зарур
(last modified Mon, 01 Apr 2024 12:28:17 GMT )
апрел 01, 2024 17:28 Asia/Tashkent
  • Эрон: Ғазодаги Шифо каслахонасида сионистик режим жиноятлари юзасидан халқаро тергов ўтказиш зарур
    Эрон: Ғазодаги Шифо каслахонасида сионистик режим жиноятлари юзасидан халқаро тергов ўтказиш зарур

Эрон ТИВ матбуот котиби Ғазо секторидаги Шифо касалхонасидаги вайронгарчиликлар, қийноқлар ва қотилликлар билан боғлиқ халқаро тергов ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Фаластин маъмуриятининг Ғазодаги ахборот бошқармаси сионистик режим армияси Ғазо шаҳридаги Шифо касалхонаси атрофидаги 1500 та уйни вайрон қилгани ва ўт қўйганини хабар қилди Хабарга биноан, сионистик режим жангарилари ўтган бир неча кун ичида Шифо касалхонасига уюштирган ҳужумларида 400 дан ортиқ фаластинликни қатлиом қилдилар.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний  ижтимоий тармоқларидаги ўзининг шахсий саҳифасида  сионистик режим армияси томонидан икки ҳафталик қамалдан кейин Ғазо бўлгасига Шифо касалхонасидан чоп этилган суратлар, дала гувоҳларининг баёнотлари ва бу касалхонадаги вайронгарчиликлар, қийноқлар ва қатлиомлар ҳамда фаластинлик маҳбуслар сони ҳақида эълон қилинган видео ва хабарар жуда даҳшатлдир деб ёзди.

Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдек, ушбу жиноятлар бўйича халқаро тергов зудлик билан зарурлигига тўхталиб, Халқаро ташкилот ва институтлар ўз бурчларини бажарадими? Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ушбу очиқ жиноятнинг ўлчамлари бўйича халқаро терговни қўллаб-қувватлайдими ёки инсон ҳуқуқларига оид танлаб ва камситувчи ҳатти-ҳаракатлар давом этадими? деб қўшимча қилди.