апрел 02, 2024 15:37 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари Сурияда эронлик генерал Муҳаммадризо Зоҳидий ва унинг сафдошларини шаҳид бўлгани муносабатида тасаллият билдирдилар
    Инқилоб раҳбари Сурияда эронлик генерал Муҳаммадризо Зоҳидий ва унинг сафдошларини шаҳид бўлгани муносабатида тасаллият билдирдилар

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий, сионистик режимнинг Сурия пойтахтидаги Эрон элчихонаси консуллик биносига қарши тажовузида исломнинг жасур эронлик генераллари ҳамда зобитларини шаҳид бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактубида, Эрон халқи бу ва шунга ўхшаган жиноятлари учун сионистлардан уч олади ва уни пушаймон қилади деб айтдилар.

Ислом Инқиоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича  бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ўз тасаллият мактубида  жасур ва шижо қўмондон, ислом фидоийси, генерал Муҳаммадризо Зоҳидий ва унинг муҳтрам сафдошлари жумладан Муҳаммадҳодий Ҳож Раҳимий жиноятчи ва манфур сионистик режим жинояти оқибатида шаҳид бўлди деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб Раҳбари шунингдек бу шаҳидлар ва бу ҳодисада шаҳид бўлган бошқа кишиларга Аллоҳнинг ва унинг азизларининг саломлари ва раҳматлари бўлсин, аммо жиноятчи ва тажовузкор сионистик режим етакчиларига лаънатлар бўлсин. Шаҳидлар ўзларининг меҳрибон Худосидан узоқ муддатли курашларини қабул қилиши белгиси ва мукфотини олдилар ва энди улар азизлар ва тинчликпарварлар сафида Худонинг иноятига сазовор бўлдилар деб буюрдилар.

Инқилоб раҳбари сўзларининг бошқа қисмида, исломнинг жасур зотлари  ёвуз ва қирғинчи сионистик режимини жазолайдилар ва улар сионистларни бу жиноятлари учун албатта пушаймон қиладилар деб изоҳладилар.

Эслатиб ўтамиз кеча Дамашқда жойлашган Эрон элчихонасининг консуллиги бўлимига қарши жиноятчи сионистик режимнинг ракета ҳужумларида генерал Муҳаммадризо Зоҳидий ва Муҳаммадҳоди Ҳож Раҳимийлар ва уларнинг 5 нафар ҳамроҳлари шаҳид бўлдилар.

Ёрлиқ