апрел 04, 2024 12:30 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: Халқаро Қудс куни сионистик режимга қарши халқаро ғазаб куни бўлади
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: Халқаро Қудс куни сионистик режимга қарши халқаро ғазаб куни бўлади

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий тузум расмийлари, бир гуруҳ амалдорлари, ҳамда ишчилари билан учрашганида, бу йилги Қудс куни байрами Эрон халқи кенг кўламли қатнашиши, ҳамда мусулмон ва озодликни севувчи халқларнинг иширокида сионистик режимга қарши халқаро норозиликка айланади деб айдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасига кўра, кеча Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий тузум расмийлари, амалдорлари ва ишчилари ҳамда ижтимоий, сиёсий ва маданият арбобларини қабул қилганида, АҚШнинг молиявий, ҳарбий ва сиёсий  ёрдамларига қарам босқинчи сионистик режимнинг " Ал-қасо бўрони" амалиётидаги  ҳамда Ғазога ҳужумдаги  мақсадларини амалга оширишдаги икки мағлубиятига тўхталиб,   улар сионистлар ўзлари вужудга келтирган тузоқдан қутула олмайдилар вабу режим  кундан-кунга заифлашиб, таназзул ва ҳалокатга яқинлашмоқда деб изоҳладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари Ғазо  бўлгаси билан боғлиқ муҳим масала дунё жамоатчилик фикри устуворлигидан тушиб қолишига йўл қўймаслик  кераклигини таъкидлаб,  сионистик режимнинг геноцид қилиши, оммавий қирғинлари, аёллар ва  болалар, беморларни шаҳид қилиши ҳамда шифохоналарга ҳужум қилиш каби жиноятлари  сўнгги даврлар тарихида мисли кўрилмаган ҳоидса эканлигини баён этиб,  сионистик режим жиноятлари шунчаликк каттаки ҳатто Ғарб маданиятида, Европа ва АҚШда ўсган одамлар ҳамбунга норозилик ҳайқириқларини кўтаришмоқда деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари

 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари сионистик режим қаршилик гуруҳларини айниқса ҲАМОС ҳаракатини йўқ қилишни мақсад қилганди ҳолбуки бугунги кунда ҲАМОС, Исломйи Жиҳод ва Ғазо қаршилик кучлари ҳар қандай босим ва муаммоларга чидаб, босқинчи ва зўравон режимга жиддий ва қатъий зарбалар бермоқда деб маълум қилдилар.

Инқилоб раҳбари, бу учрашувда бегуноҳ аёллар ва болаларнинг шафқатсизлик билан оммавий қирғин этиши сионистларнинг қаршилик кучлари олдида ожизлигининг натижаси сифатида ҳисоблаб,  сионистларнинг мағлубияти эса албатта давом этади. Бу режимнинг  Сурияда қилган жиноятлари /Дамашқ шаҳридаги Эрон элчихонасининг консуллик бўлимига қарши тажовузи/ каби умидсиз саъй -ҳаракатлари сабаб уларга тарсаки албатта  туширилади, бундай уруинишлар ҳам сиоинстларнинг муаоммларига ҳеч қандай даво  бўлмайди деб таъкидладилар.

У киши ўз сўзларида Эрон Ислом республикасининг барпо этилиши ислом олами учун катта имконият сифатида баҳолаб,  исломий тузум кучайиб бораётгани ва унинг душманларининг заифлигини  намойн бўлаётганига ҳам тўхталиб, дедилар:  минтақавий ҳисоб-китоблар ва қаршилик фронти ва қарама-қарши жабҳанинг ҳолати Ал-Ақсмо бўрони амалиётидан кейин ўзгарди ва  келажакда ҳам янада ўзгаради, " ислом ва қаршилик " ва Эрон Ислом республикаси душманлари бу ўзгаришларга муқаррар равишда бўйинсинишга мажбур бўлади. Душманлар минтақада исломий жамиятда ҳукморнлик қила омласлигини ҳам аниқ билиши керак.

Оятуллоҳ Хоманаий , шунингдек " халқ иштирокида ишлаб чиқариш сакраши" шиорини рўёбга чиқаришнинг мумкин ва номумкин жиҳатларини тушунтииб Эрон Ислом республикасининг иқтисодий ҳамкорликларини яхшилаш йўлидаги ташқи ва ички тўсиқлар хусусида  ҳам гапириб, таҳдидлар, санкциялар, ҳамда Эронниг зарур объектларига ишиаги узилишлар энг муҳим ташқи тўсиқлардандир ва албатта бу тўсиқлар таъсирини камайтириш мумкин қолаверса тадбиркорларнинг  фикрича, санкциялар ҳам имконият яратувчи бўлиши мумкин деб аниқлик киритдилар.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек дипломатия ва ташқи сиёсатнинг иқтисоддаги ролини жуда муҳим ват таъсирли эканлигигга ишора қилиб Эроннинг кўплаб қўшниларининг иқтисодиёт соҳасидаги имкоинятларидан фавқулодда дипломатик фаоллик билан фойдаланиш керак деб буюрдилар.

Ёрлиқ