Ислом Инқилоби раҳбари имомлигида Қудс йўлидаги 7 эронлик шаҳид жаноза намози ўқилди
Кеча Теҳрон шаҳрида Ислом Инқилоби Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий имомлигида Қудс йўлидаги 7 эронлик шаҳид жаноза намози ўқилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Ислом Инқилоби оли раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий имролигида Қудс йўлидаги 7 эронлик шаҳид жаноза намози ўқилди.
Мазкур шаҳидлар оилалари қатнашган бу маросимда Инқилоб раҳбари бу шаҳидлар учун дуолар қилиб, шаҳидларнинг олижаноб оилалари билан яқиндан суҳбатлашдилар.
Эслатиб ўтамиз бир неча кун аввал, Дамашқда жойлашган Эрон элчихонасининг консуллиги бўлимига қарши жиноятчи сионистик режимнинг ракета ҳужумларида генерал Муҳаммадризо Зоҳидий ва Муҳаммадҳоди Ҳож Раҳимийлар ва уларнинг 5 нафар ҳамроҳлари шаҳид бўлганди.