апрел 08, 2024 12:12 Asia/Tashkent
  • Инқилоби раҳбари талабаларга хитобан: тараққиётга ғурур нуқтаи назари билан бирга танқидий қарашга эга бўлишингиз зарур
    Инқилоби раҳбари талабаларга хитобан: тараққиётга ғурур нуқтаи назари билан бирга танқидий қарашга эга бўлишингиз зарур

Ислом Инқилоби олий Раҳбари бугундан яхшироқ эртанги кунни Эрон ва тузумнинг асосий мақсади бўлгани ҳамда талабалар ва талабалик ташкилотларини мамлакат учун модий ва маънавий таназзулсиз ана шу асосий мақсад ва тараққиётга эришиш йўлида янги ечимлар тақдим этишга чақириб, олимлар тарбиялаш, илм ишлаб чиқариш ва бу икки тоифага йўналиш бериш университетнинг 3 та асосий бурчидир деб айтдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  кеча талабалар ва университетларнинг сиёсий, ижтимоий, маданий ва илмий ташкилотлари вакиллари билан учрашувиида талабалар муҳитинг табиятини бахтли, жонли, ҳаяжонли ва талабчан эканлигига ишора қилиб дедилар: ҳар бир таклиф таҳлилий ва интеллектуал чуқурликка эга бўлган ҳолда реал ва етук бўлиши ва муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериши керак.

Ислом Инқилоби олий Раҳбари бу йилги Муборак Рамазон ойини жамиятда маънавий жиҳатларнинг пайдо бўлиши, жумладан тиловат ва қироат йиғилишларнинг кенг тарқалганлиги нуқтаи назаридан янада яхши ой сифатида баҳолаб, бу ойда эришилган ёрқинлик ва покликни сақлаб қолиш учун талабаларга маслаҳат билан бу мақсадни амалга оширишнинг асосий йўли гуноҳдан сақланишдир деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий талабалар билан учрашувида  сўзлган нутқининг бошқа қисмида,  баъзи амалларнинг гуноҳлигини эътибордан четда қолдиришни уларни амалга  оширишга сабаб  эканлигига тўхталиб виртуал маконда тадқиқот, эътибор ва аниқликсиз амалга оширилаётган баъзи суҳбатлар, ёзилишлар бепарво гуноҳга мисол бўлиб, инсон Аллоҳ олдида жавоб бериши керак деб изоҳладилар.

Ул Ҳазрат шогирдларни ёш, қудратли, ғайратли унсур, " илм ва тафаккур" эгаси ва истиқболли шахс сифатида таърифлаб бу хусусиятларга кўра ўқитувчилар фаол ва келажакка нисбатан сезгир бўлиши кутилади деб баён этдилар.

Исломий республикасининг ғоялари " мамлакатни исломий тарзда бошқариш"  ва" бир давлатни яхши бошқариш учун дунё халқларига намуна бўлиш" каби умумий икки сарлавҳа остида жамланган. Талабалар интелектуал ва ўқув даврларида учрашувлар ва инқилобга ишонган мутахассислар билан мулоқотда бўлиб бу икки номни рўёбга чиқариш йўлларини янгилашга интилишлари керак деб буюрдилар Ислом Инқилоби олий раҳбари.

Ислом Инқилоби олий раҳбари талабалар билан учрашувида

 

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек  мамлакатгни исломоий йўл билан бошқариш ортга қайтмасдан узлуксиз моддий ва маънавий юксалиш йўлдан бориш демакдир. Умумий фаровонлик, жисмоний ва маънавий хавфсизлик, илм-фан тараққиёти, саломатликни кенгайтириш, аҳолини ёш сақлаш ва ҳар хил қурилиш ва инновациялар, адолат -моддий тараққиётнинг асосий мавзуларидир деб эълон қилдилар.

У киши бу учрашувда, илмни унриверситетнинг асосий устуни ва университетниг 3 та асосий вазифасини яъни " олим тарбиялаш" " илм ишлаб чиқариш" ва " олим тарбиясига раҳбарлик қилиш ва илмни кенгайтириш"  эканлигига урғу бериб, дунё университетларининг уччинчи вазифада яъни олимлар тарбияси ва илм-фан ишлаб чиқаришга йўл-йўриқ кўрсатишида муаммолари бор ва шу сабабдан ҳам уларнинг маҳсулотлари зўравон ва сионист кучларининг қуролига айланиб бормоқда деб таъкидладилар.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси  университетнинг барча унсурлари, жумладан маъмурият, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва дарсликларга алоҳида эътибор қаратиб, ушбу 3 муҳим вазифага Эроннинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборинигг муҳим қисмини мамлакатнинг илмий-техник тараққиёт билан боғлаб, бу обрў-эътиборни сақлаб қолиш билан мамлакатни илмий жиҳатдан бойитиш зарур, албатта зўравон кучлар Эроннинг бу куч ва обрў-эътиборини ёқтирмайди деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ