Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Словения президенти билан учрашгандаги баёноти
(last modified Wed, 23 Nov 2016 13:03:38 GMT )
ноябр 23, 2016 18:03 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Словения президенти билан учрашгандаги баёноти

Исломий инқилоб муаззам раҳбари минтақадаги қайғули ва аянчли ҳодисаларга ва айрим кучларнинг халқларга қарши урушлар ва беқарорликлар келтириб чиқаришдаги ролига ишора қилдилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбари минтақадаги қайғули ва аянчли ҳодисаларга ва айрим кучларнинг халқларга қарши урушлар ва беқарорликлар келтириб чиқаришдаги ролига ишора қилиб шундай таъкидладиларки, Эрон ислом жумҳурияти ҳар доим мустақил мамлакатларни, халқларга қарши ўтказилаётган босимлар билан курашишда фаол иштирок этишга чорлаб келган ва улардан сукут сақлаб жим турмасликларини ҳамда томошабин бўлмасликка чақиради. Исломий инқилоб муаззам раҳбари сешанба куни Словения президенти Барот Пахор билан учрашганларида Осиёнинг ғарбий минтақаларидаги мамлакатларда юзага келган шафқатсиз зўравонликлар ва террорчилик гуруҳларининг вужудга келиши хусусан ИШИД террорчилик гуруҳининг пайдо бўлишини бази бир сиёсий кучларнинг аралашувининг натижасидир деб атадилар. Ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, барча мамлакатларнинг вазифаси ушбу тўқнашувларни бартараф этиш учун саъй-ҳаракат қилишлари керак бўлиб, Эрон ислом жумҳурияти ҳам яккаҳукмронлик жараёнининг пропагандасига қарамай, ушбу мақсадлар билан фаол ва таъсирли ҳаракатларни амалга оширмоқда.