апрел 14, 2024 10:26 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ишғол этилган ҳудудлардаги сионистик режим террорчи армиясининг муҳим ҳарбий нишонлари йўқ қилинганини таъкидлаб,АҚШ ва сионистик режимнинг ҳар қандай давлатдан келаётган ҳар қандай таҳдиди Эрон Ислом республикасининг қатъий жавоби билан кутиб олинади деб эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун эрталаб Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси  ўз баёнотида, Эрон Ислом республикасининг стратегик сиёсатига амал қилишда, АҚШ террорчи кучлари огоҳлантириладики, Эрон манфаатларига қилинган ҳужумда ҳар қандай қўллаб-қувватлаш ва иштирок этиш Эрон армиясининг қатъий ва пушаймон этувчи жавоб беришига олиб келади. Қолаверса АҚШ сиоинстик режимнинг ёвуз ҳаракатларидан масъулдир ва агар минатақадаги бу болаларни қатл этувчи режимни жиловламаса унинг оқибатларини қабул қилиши керак деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом  Инқилоби соқчилар корпуси ўз баёнотида, қўшнилари ва минтақадаги давлатлар билан яхши қўшничилик сиёсатига АҚШ террорчи ҳукумати ва сионистик режим томонидан ҳар қандай давлатдан таҳдид Эрон Ислом республикасининг таҳдид манбасига нисбатан мутаносиб ва муносиб жавобига сабаб бўлади деб қўшимча қилди.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси шунингдек Эроннинг қаҳрамон халқини Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ва Эрон Ислом республикасининг бошқа қуролли кучлари миллий манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ўлимгача туриб душманларнинг халқ хавфсизлиги ва тинчлигини бузишга қаратилган ҳаракатларини бартараф этишига ишонтирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1-апрель куни сионистик режим қирувчи самолётлари Эроннинг Дамашқ шаҳридаги Ал -Мезеҳ кўчасидаги консуллик бўлими биносига ҳужум қилди. Бу террорчилик ҳужумда 13 киши жумладан Эроннинг дипломатик  ва ҳарбий бўлинмаларининг  7 нафар аъзоси шаҳид бўлди. Шу туфайли Эрон Ислом Республикаси  расмийлари  сионистик режимни бу  жинояти учун жазолашга урғу бериб бу борадаги жавоб чораларни қатъий деб эълон қилди.

Ёрлиқ