Хитой инвесторлари Эрон имкониятлар мамлакати эканлигини таъкидлашмоқда
(last modified Sun, 05 May 2024 11:43:05 GMT )
май 05, 2024 16:43 Asia/Tashkent
  • Хитой инвесторлари Эрон имкониятлар мамлакати эканлигини таъкидлашмоқда
    Хитой инвесторлари Эрон имкониятлар мамлакати эканлигини таъкидлашмоқда

Хитойлик инвесторлар делегацияси Эрон имкониятлар мамлакати эканлигини икки давлат компаниялари ўртасидаги алоқларанинг кенгайиши Эрондаги хитойлик инвесторлар сонининг кўпайишига олиб келишини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эроннинг 6-чи экспорт салоҳияти кўргазмасида иштиролк этиб хитойлик инвесторлар делегациясига раҳбарлик  қилган  Ling Rongming"  мазкур ихтисослаштирилган тадбирда қатнашиш имкониятларидан мамнунлигини билдириб,Хитой мамлакати компаниялари вакилларининг Эрон Ислом республикасининг ихтисослаштирилган  кўргазмаларига ташрифи уларни Эрон компанияларининг имкониятлари билан яқиндан таништириб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ривожланиш ва сармоя киритиш учун замин яратди деб таъкидлади.

Ғарб ОАВларининг Теҳронга қарши салбий тарғиботи баъзи хитойликларнинг Эронга бориш истагига салбий таъсир кўрсатганига тўхталиб, ўтган хитойлик инвесторлар делегациясига раҳбарлик килган  Ling Rongmin ҳам Эрон халқи ва компаниялари билан танишиш Хитой компаниялари вакилларининг сонини оширади деб қайд этди.

У шунингдек, Хитойнинг Эрон билан муносабатлари, худди Пекин ҳукуматининг Покистон ва Россия билан алоқалари каби иқтисодий манфаатлардан ташқарига чиқади деб қўшимча қилди.

8-12- май кунлари Теҳрон шаҳрида Эроннинг 6-чи экспорт имкониятлари кўргазмаси  (Iran Expo) бўлиб ўтди.