Ҳазрат Маъсума /саломуллоҳи алайҳо/ валодат кунлари қутлуғ бўлсин
Бугун жума ҳижрий -қамарий 1445 йил Зийқаъда ойининг биринчи куни, 2024-йил 10-май дунё шиаларининг 7 чи имоми Мўсо бин Жаъфар /а/нинг суюкли қизлари Ҳазрат Фотима Маъсума /с.а/ валодат кунларига тўғри келади.
Ҳижрий қамарий 173- йил зийқаъда ойининг биринчи кунида Мадина шаҳрида таваллуб топган Ҳазрат Маъсума /саломуллоҳи алайҳо/ фазилатлар тимсоли эдилар.
Эрон Ислом республикасида Ҳазрат Маъсума /с.а/ таваллуд топган кун қизлар куни деб аталган. Исмат ва таҳорат-поклик /а/ аҳли каримаси бўлган Ҳазрат Маъсума валодат кунларида Исломий Эрон шодлик ва қувончга тўлган ва одамлар бу қутлуғ кунни Теҳро нжанубида жойлашган Қум шаҳридаги Ҳазрат Фотима Маъсума /с./а зиёратгоҳларига ва бошқа диний масканларга бориб кенг нишонлашмоқда.
2024- йил 20-май кунигача Ҳазрат Фотима Маъсума /с.а./ нинг валодат кунлари бўлган жума кунидан дунё шиаларининг 8-имоми Имом Ризо/а/ таавалуд топган кунларигача Эронда " Каромат даҳаси" деб номланган.
Эрон Ислмо республикаси телерадиокомпанияси ҳам аҳл байт исмат ва таҳорат-поклик /а/ ихлосманд ва пайравлари Ҳазра Фотима Маъсума /с.а/ валолат айёмларини кириб келиши билан табриклайди.