Эрон президенти ва унга ҳамроҳлик қилганларнинг шаҳидлигидан кейин ҳукумат делегацияси баёнот берди
Эрон Ислом республикаси ҳукумат делегацияси мамлакат президенти ва унинг ҳамроҳларининг шаҳид бўлиши ортидан баёнот берди.
Ушбу баёнотининг матни қуйидагича:
بسم الله الرحمن الرحیم
مِنَ المُؤْمِنِینَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللهَ عَلَیْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ یَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِیلًا
Ҳазрат Имом Ризо /а/ валодатларининг йиллигида Эрон халқининг хизматкори, Имом Ризо/а/ хизматкори Эрон Ислом республикаси президенти Саийд Иброҳим Раисий шаҳид бўлиб, пок руҳи жаннатга йўл олди.
Эрон тарақиёт ва ривожланиш йўлида мамлакатнинг буюк халқига хизмат қилишдан бошқа нарсани билмаган Эрон халқининг меҳнакаш ва тинимсиз президенти ваъдасига туриб эл -юрт учун жонини фидо қилди.
Эрон Ислом республикаси ҳукумат делегациясининг вертолёт ҳалокати муносабатидаги баёнотида, суюкли президент Ҳазрат Оятуллоҳ Иброҳим Раисийнинг ва у зотнинг ҳамроҳлари- Эроннинг жиҳодий ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, Табриз жума имом ҳужжатул ислом вал муслимин Ол Ҳошим, Шарқий Озарбойжон губернатори Малик Раҳматий ҳамда бошқа ҳамроҳларини шаҳид бўлгани муносабати билан, Аср Имоми /ажж/ ва Ислом Инқилоби олий раҳбари ҳузурларида ҳамдардлик билдирилади деб келтирилган.
Содиқ, қадрли ва азиз Эрон халқини ишонтириб айтамизки, халқ қаҳрамони ва хизматкори, Инқилоб раҳбарининг содиқ дўсти Оятуллоҳ Раисийнинг тинимиз руҳи билан шараф ва хизматлар давом этади ва Қодир Аллоҳ Таолонинг ёрдами ва муҳтарам инсонларнинг қўллаб-қувватлаши билан Эроннинг жиҳодий бошқарувида заррача муаммо бўлмайди деб таъкидланган, Эрон Ислом Республикаси ҳукумат делегацияси баёнотида.