Эрон президенти шаҳид Сайид Иброҳим Раисийнинг таржимаи ҳоли
Кеча якшанба 19 -май куни Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий ва ҳамроҳлигидаги делегация Эроннинг шарқий Озарбойжон вилоятининг Варзақон ҳудудида халққа хизмат қилиш учун кетаётганида вертолёт ҳалокати оқибатида шаҳид бўлдилар.
Эрон Ислом республикаси президенти шаҳид Иброҳим Раисий 1960- йил декабрь ойида Машҳад шаҳрида дунёга келди.
Эронда Ислом Инқилоби ғалаба қозонганидан кейин шаҳид Сайид Иброҳим Раисийнинг бошқарув соҳага кириши ҳижрий -шамсий 1359 /1980/ йили Караж шаҳрининг суд ёрдамчиси лавозимида иш бошланди ва орадан маълум вақт ўтиши билан шаҳид Қуддусийнинг ҳукми билан Караж шаҳри прокурори лавозимига тайинланди.
Шаҳид Иброҳим Раисий ҳижрий-шамсий 1364 (милодий 1985) йили Теҳрон инқилоби проккурори ўринбосари этиб тайинланди ва шу тариқа унинг суд бошқаруви даври бошланди. Шаҳид Иброҳим Раисий ҳижрий-шамсий 1373 /1994/ йили Эрон Бош текширув ташкилотининг раиси этиб тайинланди ва орадан 10 йил ўтиб бу лавозимда ишлади.
Шаҳид Сайид Иброҳим Раисий ҳижрий-шамсий 1383-1393 йилларда /2004-2014/ 10 йил давомида Эрон Ислом республикаси суд ҳокимиятининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлади ва 2014 йилдан 2015 йилгача у Эрон Бош прокурори лавозимида ишлади. 2012-2021 йилларда ҳам Ислом Инқилоб олий раҳбари фармони асосида руҳонийларнинг махсус прокурори бўлди. Шунингдек 2016 йил март ойида шаҳид Раисий Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий буйруғи билан 3 йил мудддатга Остони Қудс Разавайга масъул этиб тайинланди ва Ҳазрат Сомин Алҳужаж Мусо Ал Ризо /а/ нинг муқаддас зиёратгоҳидаги самарали хизмат кўрсатиш ва Исломий Эроннинг маънавий пойтахтидаги ушбу муқаддас сарой зиёратгоҳида хизмат қилиш доирасда самарали чора-тадбирларни амалга оширди.
Шаҳид Сайид Иброҳим Раисий 2019 йил 7- март куни Эрон суд ҳокимияти этиб тайинланди ва бир неча сабабларга кўра шаҳид Раисий раҳбарлиги даврида суд тизими фаолияти ислом республикаси бошқарув тизимида бу орган даражасини янада кўтарди.
Шаҳид Сайид Иброҳим Раисий ҳижрий-шамсий 1400 / милодий ҳисоб билан 2021/ йили 13-президентлик даврда қатнашиб ўша йил 18 июн куни бўлиб ўтган сайловларда 18 миллиондан ортиқ кишининг овозини қўлга киритиб Эрон Ислом республикаси президентлиигга тайинланди.