Турли давлатлар етакчиларини Инқилоб раҳбари қабулида бўлиб ҳамдардлик билдиришлари давом этмоқда
Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Қатар амири Тамим бин Ол Соний ва унга ҳамроҳ бўлган делегацияни қабул қилганида, уларга яқинда юз берган фожиада (Сайид Иброҳим Раисийнинг шаҳидлиги) билдирган ҳамдардлиги учун миннатдорчилик билдириб, Эрон ва Қатар ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидладиар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, кеча Ислом Инқилоби оилй раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Қатар амири Тамим бин Ол Соний ва унинг ҳамроҳлигидаги делегация билан учрашувда Иброҳим Раисий каби ҳар томонлама етук инсонни йўқотиш жуда қийин эканлигини айтиб, бу катат йўқотишга қарамай, Эрон ҳаракати ўзгармайди ва Эрон ва Қатар ўртасидаги марҳум президент даврида ҳукмрон бўлган қизиқиш ва ишонч руҳи ижроия ҳокимияти етакчиси Муҳаммад Мухбир томонидан ҳам давом этади деб таъкидладилар.
Оятуллоҳ Хоманаий минтақа шароити ва душманларининг барқарорликва тинчликни бузишга қаратилгган ҳаракатларига тўхталиб, минтақа давлатларининг бошқа варианти йўқ, ягона вариант ҳам фақат бир бирига ҳамроҳлик ва ҳамдиллик қилишдан иборат деб изоҳладилар.
Қатар амирини Тамим бин Ҳамад ол Соний ҳам марҳум президент Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳларини шаҳид бўлиши муносабати билан ҳамдардлик билдириб, Эрон ва Қатар ўртасидаги муносабатлар доимо мустаҳкам бўлган ва бу йўл давом этади деб маълум қилди.
Минтақадаги таҳдидларга қарши курашишнинг ягона йўли минтақа давлатларнинг ҳамкорлиги ва ҳамжиҳатлиги эканлигини таъкидлаган Қатар амири, биз Эрон билан муносабатларни кенгайтиришда ҳеч қандай чеклов қўймаймиз деб қўшимча қилди.
Инқилоб раҳбари шунингдек кеча кечқурун Ливан парламенти спикери Набиҳ Беррини қабул қилганларида ушбу аччиқ ва оғир воқеада Ливан ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирганлари учун миннатдорчилик билдириб Ливанда оммавий мотам эълон қилиниши икки давлатнинг мукаммал ҳамкорлигини кўрсатади ва биз ливанлик биродарларимиз ва Сайид Ҳасан Насрулоҳ билан муносабатларимизни қариндошлик ва биродардлик халқлар сифатида биламиз деб қайд этди.
Ояитуллоҳ Хоманаий шунингдек кеча Тунис мамлакати президенти ва унга ҳамроҳ бўлган делегация билан учрашуви чоғида, яқинда содир бўлган воқеа юзасидан, Қайс Саиднинг биродарлик ва самимий ҳамдардлиги учун миннатдорчилик бирдилиб, Эрон президенти ва бир гуруҳ амалдорлар ва уларнинг ҳамроҳларини йўқотиш албатта оғир, аммо Эрон Ислом респубилкаси барча даврларда Аллоҳ таолонинг ҳикматига асосланиб, одамларнинг сабри ва матонати билан аччиқ воқеаларни бошдан кечирган бўлсада, тараққиёт ва ҳаракатларнинг манбаи бўлиб қолганини доимо кузатганмиз деб эълон қилдилар.
Инқилоб раҳбари Тунис президентининг сионистларга қарши позицияларига ҳам тўхталиб, араб дунёсида бундай позициялар ишлаб чиқилиши керак. Афсуски араб дунёсида бу каби масалага эътибор қаратилмайди ва муваффақиятларга эришишнинг ягона йўли-матонат ва барқарорлик эканлигини биламиз деб баён этдилар.
Учрашувда Тунис президенти Қайс Саид ҳам яқинда рўй берган фожиали воқеа муносабати билан Эрон ҳукумати ва халқига самимий ҳамдардлик билдириб Эроннинг марҳум президенти билан сўнгги учрашувимиз яқинда Жазоирда бўлган эди ва у ерда мени Теҳронга келишимга келишиб олдик, Аммо у кишининг шаҳид бўлиши муносабати билан Теҳронга ҳамдардлик билдириш учун келишимни ҳатто хаёлимга келтирмагандим деб айтди.
Қайс Саид ҳам минтақа шароити ва сионстик режим томонидан Ғазо аҳолисининг қирғин этилганига аҳм тўхталиб, Ислом олами ҳозирги пассив позициясини тарк этиши керак ва Фаластин ерларида бу халқининг ҳуқуқларига эришишига ва Қудси шариф пойтазхтлиги биан мустақил ҳукмат тузишга интилиши зарур деб аниқлик киритди.