Эрон президенти Ироқнинг Ҳилла шаҳрида содир этилган террорчилик портлаш омилларининг ҳаракатларини қоралади
(last modified Fri, 25 Nov 2016 13:04:35 GMT )
ноябр 25, 2016 18:04 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ироқнинг Ҳилла шаҳрида содир этилган террорчилик портлаш омилларининг ҳаракатларини қоралади

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний кеча пайшанба куни Ироқнинг Бобул вилоятидаги Ҳилла шаҳрида содир этилган террорчилик портлаш омилларининг ҳатти-ҳаракатларини қоралади

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний кеча пайшанба куни Ироқнинг Бобул вилоятидаги Ҳилла шаҳрида содир этилган террорчилик портлаш омилларининг ҳатти-ҳаракатларини қоралаш билан шундай таъкидладики, Имом Ҳусайн (а)нинг Арбаъийн маросимини юқори даражада ўтказилиши, ошурога меҳр қўйган халқларнинг буюклигини намоён этар эди. Лекин террорчилар ушбу буюкликни кўра олишмади. Ҳасан Руҳонийнинг мурожаатида келишича, Ироқнинг Ҳилла шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати ортидан кўплаб зиёратчилар шаҳид ва ярадорлар бўлишди, буларнинг орасида бир қанча эронлик зиёратчилар ҳам бор бўлган. Ушбу ҳодиса эса, барча мусулмонларни айниқса шиаларни қайғуга солди. Шунингдек, Эрон президенти ўзининг ушбу мурожаатида шундай таъкидладики, Эрон давлати илгаригидек террорчиларга ва экстремистларга қарши курашда қатъий бўлиб, жаҳон халқлари тез орада Ироқ халқининг террорчилар ва уларнинг хомийларига қарши курашдаги якуний ғалабасига гувоҳ бўлишади.    

Ёрлиқ