Масъуд Пизишкиён Эрон Ислом республикаси президенти бўлди
Масъуд Пизишкиён Эронда 14- президентлик сайловларнинг иккинчи босқичида кўпчилик овозни қўлга киритиб Эрон президенти бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Масъуд Пизишкиён жами 30 миллион 530 минг овозлардан 16 миллион 394 минг 403 овоз билан Эроннинг 9-чи сайланган президенти бўлишга муваффақ бўлди.
Эроннинг 9-чи президенти 1954 йилда туғилган ва юрак жарроҳлиги бўйича мутахассис шифокор даражасига ҳам эгадир.
Масъуд Пизишкиён олдин Эрон Ислом кенгаши - парламентида Табриз, Озаршаҳр ва Уску /Шарқий Озарбойжон/ аҳолисини 5 муддатга вакиллик қилишдан ташқари Эрон Соҳлиқни сақлаш вазири лавозимида ҳам ишлаган.
Эслатиб ўтмиз, кеча жума куни Эронда 14 -президенлик сайловларнинг иккинчи босқичи бутун мамлакат аҳолиси ҳамда дунёнинг айрим давлатларида истиқомат қилувчи эронликларнинг қизғин иштирокида ўтказилди.