“Ипак йўли"халқаро раллиси қатнашувчилари Эроннинг 10 вилоятидан ўтди
“Ипак йўли" халқаро раллиси иштирокчилари Эронда 5 кунлик саёҳатдан кейин Туркманистонга боришди.
Ҳижрий- шамсий 1403-йилнинг 16- мурдод кунида / 6 август/ Туркиянинг Истанбул шаҳридан расман бошланган ва 18-август куни Бозаргон чегара пункти орқали Эронга кирган Халқаро ипак йўли митинги Божширон чегараси орқали Эронни тарк этди.
Порс тудей сайтига кўра, Халқаро " Ипак йўли" раллиси иштиркочилари Эроннинг Ғарбий Озарбойжон , Шарқий Озарбойжон, Занжон, Қазвин, Албурз, Теҳрон, Мозандарон, Гулистон, Шимолий Хуросон ва Хуросон Разавий вилоятидан ўтиб бу ҳудудларнинг табиий тарихий маданий ва туристик диққатга сазовор жойларга ташриф буюришди. Бу раллида Франция, Италия Белгия, Туркия ва Германиядан 10 та классик автомобил билан 23 киши иштирок этмоқда.
Мазкур ралли Эрондан чиқиб, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатларидан ўтиб Муғулистоннинг Орхон шаҳрида маррага етиб боради.