Ўзбекистон ипак маҳсулотларини асосан Эрон ва Хитойга экспорт қиляпти
март 07, 2024 12:28 Asia/Tashkent
Ўзбекистон жорий йилнинг январ ойида хорижга қиймати 2,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган ипак ва ипак маҳсулотлари сотган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг январ ойида энг кўп ипак ва ипак маҳсулотлари экспорт қилган давлатлар орасида Эрон биринчи ўринни эгаллади – 1,1 млн деб хабар қилган Ўзбекистон Статистика агентлиги..
Ундан кейинги ўринлардан ипак ва ипак маҳсулотлари 956 минг ва 136 минг доллар миқдорида экспорт қилинган Хитой ҳамда Корея жой олди.
Шунингдек, Туркияга 41 минг долларлик ипак ва ипак маҳсулотлари сотилган бўлса, бошқа давлатлар ҳиссасига 11 минг долларлик маҳсулот тўғри келди.
Ёрлиқ