Январ 22, 2024 15:24 Asia/Tashkent
  • 2024 йил Самарқанд МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди
    2024 йил Самарқанд МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди

Жорий йил Самарқанд МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди.

Мир 24" га таяниб кун сайтининг хабар беришича, "Ўзбекистон шаҳрига фахрий мақом Санкт-Петербургдан ўтди. Гарчи шаҳарга ҳар йили миллиондан ортиқ сайёҳлар келса-да, бу Самарқандга янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилади".

Қадимий шаҳар деярли 2800 ёшда бўлиб, у Рим ва Афина билан тенгдошдир. Самарқанд Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган бўлиб, VII асрда Марказий Осиёнинг муҳим савдо ва сиёсий марказига айланган. Бу ерда тарих ва маданият кесишади.

Қайд этилишича, Самарқанд Ўзбекистоннинг сайёҳлик маркази ҳисобланади. Туристлар бу ерга дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюришади.

"Регистон майдони XV-XVII асрларда қурилган мадрасалар билан ўралган. Самарқандда яшаб ижод қилган буюк олим Мирзо Улуғбекнинг юлдуз туркумлари китоби кўринишидаги аэропортга эса тил ожиз. Одамлар бу ерга шарқона экзотика ва гастрономик лаззат учун келишади. Сиёб бозори Ўзбекистондаги энг қадимий бозорлардан биридир", - дея хабар беради давлатлараро телеканал.

Ёрлиқ