Эроннинг Порс халқаро фотофестивалида 63 мамлакат фотосуратчилари қатнашмоқда
Порс биринчи халқаро кинофестивалининг масъул котиби мазкур тадбирда 63 давлатдан фотосуратчилар қатнашишини маълум қилди.
Маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ижтимоий масъулият ролидан келиб чиқиб, фотография санъатини ривожлантириш, иқтидорли ёшлар ва ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, ҳамда имкониятларни жорий этиш ҳамда Эроннинг Порс махсус минтақаси имкониятларини таништириш мақсадида илк бор " Порс халқаро фотофестивали шаҳривар ойида ўтказилади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, биринчи Порс халқаро фотофестивалининг масъул котиби Ризо Мирмеҳробий мазкур тадбир 3 та секторда ўтказилади: нефт саноати, оила, атроф-муҳит ва туризм ҳамда 63 давлатдан фотосуратчиларни кутиб олади деб эълон қилди.
Фестивалда киритилган ишлар баҳолаб, бўлингандан кейин турли йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланади ва улар кўргазма очилиш билан бир вақтда шаҳривар ойида ўтказиладиган тантанали маросимда танштирилади ва тақдирланади.