Эронлик спортчи сионистик режим вакили билан фаластинликларни қўллаб -қувватлаш учун рақобатдан воз кечди
(last modified Tue, 27 Aug 2024 10:42:12 GMT )
август 27, 2024 15:42 Asia/Tashkent
  • Эронлик спортчи сионистик режим вакили билан фаластинликларни қўллаб -қувватлаш учун рақобатдан воз кечди
    Эронлик спортчи сионистик режим вакили билан фаластинликларни қўллаб -қувватлаш учун рақобатдан воз кечди

Эрон Ислом Республикаси енгил атлетика вакили мазлум Фаластин халқини қўллаб-қуввтлаш, жаҳон чемпионатида сионистик режим вкакили билан рақобат қилишдан бош тортди.

Айтиш керакки Швецариянинг Göteborg шаҳрида енгил атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Эроник фахрий югурувчи Масъуд Баҳромий  мазкур турнирнинг 100 метрга югуриш мусобақасининг дастлабки босқичида муҳим кворум қайд этганига ва ушбу мавзунинг  якуний босқичига ўтишига қарамай, Фаластин ва Ғазо мазлум халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида сионистик режим вакили билан гуруҳланганлиги сабабли финалда қатнашмоқда Баҳромийнинг 100 метрга югуриш бўйича саралаш босқичида  кўрсатган кўрсаткичларга асосан унинг ушбу мусобақаларда медал қўлга киритиш имконияти катта эди.

Масъуд Баҳромий бунгача катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 200 метрга югуриш баҳсларида бронза медаони ҳам қўлга киритганди.

Айтиш керакки эронлик спортчилар узоқ йиллардан бери мазлум Фаластин  халқини қўллаб-қувватлаш, сионистик режимнинг босиб олинган ҳудудлардаги жиноятларини қоралаш ва бу режимни тан олмасликларини эълон қилиш учун халқаро мусобақаларда сионист спортчилар билан тўқнаш келишдан бош тортмоқда.

Ёрлиқ