Нега Эрон мамлакати Гёте институти фаолиятини давом этишига тўсқинлик қилди?
Tehran Times газетаси Теҳрон шаҳридаги Гёте немис тили институти фаолияти жумладан Германия ҳукумати учун ноқоний стипендиялар бериш ва талабалар орасида агентларни ёллаш ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди.
Бу газета олган маълумотларга асосланиб жорий йилнинг июль ойида Теҳрон шаҳридаги идоралари муҳрланган Немис тили институти (DSIT) Германия ҳукуматига алоқадор ноқонуний марказ бўлиб, кўплаб ҳатти-ҳаракатлар ва катта молиявий қонунбузарликларга йўл қўйган деб хабар қилди.
Tehran Times хабарида, Гёте институти Эрон Маданият вазирлиги назоратини четлаб ўтиш мақсадида мусиқа, кино ва кўнгилочар гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили ярим миллион евро сарфлади. Бу эса тарқатилишдан олдин барча маданий контентни кўриб чиқиши ва тасдиқлаши керак ва бу тил институти томонидан тақдим этилган материалларнинг аксарияти Эроннинг ижтимоий ва маданий қадриятларига зид эди.
Tehran Times томонидан кўрилган ушбу тил марказининг баъзи молиявий ҳужжатлари турли одамларга кўплаб тўловларни ўз ичига олади ва DSIT раҳбари ва Германиянинг Эрондаги элчихонаси имзоланган ва тасдиқлаган.
Хабарга кўра, Гёте институти яқин муносабатларга эга бўлган бошқа одамлар Германия ҳукумати ва Ғарб манфаатларига фойда келтирадиган ноқонуний фаолияти ёки режаларни амалга ошириш мақсадида тармоқлада.
Теҳрон шаҳрида 1995 йилдан бери фаолият юритаётганига қарамай, Гёте институти зарур рухсатномларга эга эмас. Демак бу таълим муассасаси йилида 10 минг талабанинг даромадидан солиқ тўлашдан буйин товлаган ва Теҳрон таймс томонидан тўпланган маълумотларга асосан бу муассаса 2022 йилда 400 миллиард туманлик молиявий балансга эга эди.