Эроннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар билан нонефт савдоси 26 миллиард долларга етди
(last modified Sun, 08 Sep 2024 11:53:57 GMT )
сентябр 08, 2024 16:53 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлари билан нонефт савдоси  26 миллиард долларга етди
    Эроннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлари билан нонефт савдоси 26 миллиард долларга етди

Эрон божхона бошлиғи сўнгги 5 ойда Эрон Ислом Республикасининг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар билан нонефт савдоси ошганини хабар қилди.

Эрон Ислом респубилкаси божхона бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Резвонийфар ўз сўзларида Эроннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар  билан нонефт савдоси жорий йилнинг дастлабки 5 ойида 15 фоиз ўсиш билан 26,7 миллиард долларга етди.

Порс тудей сайтига кўра,  Резвонийфар ушбу статистикасини эълон қилиб, Эроннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар билан нонефт савдосининг салмоғи бу даврда 42,3 миллион тоннани ташкил этди. Бу  ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизлик ўсишни кўрсатади деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом Респубилкаси божхона раиси Эроннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо 56 мамлакат билан умумий нонефт савдо айирбошлаш ҳажмининг 13,5 миллиард долларлик 33,6 миллион тоннаси экспорт қилинганини эслатиб бу даврда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлардан 13,2 миллиард долларлик 8,7  миллион тонна товра кириб келган бўлиб бўлиб салмоғи 18 фоизга, қиймати эса 15 фозга ўсган деб изоҳлади.

Резвонийфарга кўра, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида жорий йилнинг дастлабки 5 ойда Эроннинг энг катта нонефт савдоси БАА, Туркия, Ироқ , Покистон ва Уммон билан амалга оширилди.

Эроннинг аъзо давлатлар ўртасидаги нонефт тижорат айирбошлаш умумий ҳажмининг 24 миллиард доллари ушбу 5 давлага тўғри келади.

Ёрлиқ