Эркин кураш бўйича Эрон ёшлар термаси 7 медални қўлга киритиб жаҳон ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади
(last modified Mon, 09 Sep 2024 10:50:14 GMT )
сентябр 09, 2024 15:50 Asia/Tashkent
  • Эркин кураш бўйича Эрон ёшлар термаси 7 медални қўлга киритиб жаҳон ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади
    Эркин кураш бўйича Эрон ёшлар термаси 7 медални қўлга киритиб жаҳон ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади

Эркин кураш бўйича Эрон термаси ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3 та олтин, бир кумуш ва 3 бронза медаллар билан иккинчи ўринни эгаллади

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  6-8- сентябрь  кунлари Испаниянинг  Ponte-Vedra шаҳрида эркин кураш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Эрон термаси жамоасидан  65 килограмм вазн тоифасида Али Хуррамдил, 74 кш вазнда Али Ризоий ва 125 кг вазнда Амирризо Маъсумий олти медалларни , 61 кг вазн тоифасида Иброҳим Ховарий ҳамда 70 кг вазнда Али Карампур 79 кг вазнда Меҳди Юсуфий ва 86 кг вазн тоифасида Абулфазл Раҳмоний бронза медалларга сазовор бўлдилар.

Бундан ташқари жамоалар рейтингида АҚШ 175 очко билан биринчи ўрин, Эрон эса 160 очко билан иккинчи ва Япония 95 очко билан учинчи ўрини эгаллади.

Эрон парламенти раиси ҳам ўз мактубида миллий кураш ва эркин кураш бўйича жаҳон ёшлар чемпионатида  қатнашиб ютуқларга эришган жамоаларни табриклади.

Ёрлиқ