Эрон мамлакати ислом дунёсининг технология қутбига айланиш йўлида; Теҳронда ининоваион зона ишга туширилди
(last modified Tue, 10 Sep 2024 10:43:51 GMT )
сентябр 10, 2024 15:43 Asia/Tashkent
  • Эрон мамлакати ислом дунёсининг технология қутбига айланиш йўлида; Теҳронда ининоваион зона ишга туширилди
    Эрон мамлакати ислом дунёсининг технология қутбига айланиш йўлида; Теҳронда ининоваион зона ишга туширилди

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳридаги Пардис технология паркида Эронни ислом оламиниг технологик марказига айлантириш мақсадида мамлакатнинг халқаро инновацион зонаси ишга туширилди.

Эроннинг халқаро инновацион зонаси Теҳроннинг Пардис технология  паркининг  маркази билан бошқарилади  ва жисмоний ва юридик шахслар ушбу зона ва Пардис технопаркиниг хизматлари ва афзалликларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Эроннинг фан, технология ва билимга асосланган иқтисодиёт бўйича вице -президенти  Ҳусейн Афшин  Эрон Ислом Республикаси халқаро инновацион  зонасининг очилиш маросимда бу идоранинг Эрон технология ва инновацион экотизим фаолларининг жадал ҳаракатни  қўллаб- қувватлашдаги қатъияти ва жиддий саъй -ҳаракатларини таъкидлади.

У ўз сўзларида Эрон Ислом республикасининг сўнгги 10 йилликардаги илмий, технлогик ва инновайион ҳаракатнинг тарихий жараёнига тўхталиб, Эронда ҳижрий -шамсий 1380 йилларда - яъни 2000 йилларда илм-фан ишлаб чиқаришда жиддий ва самарали ҳаракат амалга оширилди. 2010 йилларда технологияга алоҳида эътибрр қаратилиб, билимга асосланганн компанияларда сезиларли ўсишга эришилди аммо бунинг ўзи етарли эмас ва биз тезроқ ҳаракат қилишда давом этишимиз керак деб маълум қилди.

Эслатиб ўтиш жоиздирки, Ислом Инқилоби ғалабасидан кейинги даврда Эроннинг жаҳон илм-фани ишлаб чиқаришдаги улуши 180 баробар ошди. Инқилоб ғалабасидан кейинги йилларда эронлик тадқиқотчилар томонидан мақолалар таълиф этилиши ҳам 55 баробар ўсди.

Эрон энг тез илмий ўсиш суръатларга эга ва илмий ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлардан биридир. Эронда илмий  ўсиш суръати жаҳон ўртача кўрсаткичидан 10 баравар.

 Бу рақам Эроннинг ривожланган ва илғор давлатлар билан масофани қанчалик тез қисқартираётгани кўрсатади.

Ёрлиқ