Эрон чинни ишлаб чиқариш бўйича дунёда 2-чи ва керамика ишлаб чиқариш бўйича 5- ўринда туради
(last modified Wed, 11 Sep 2024 10:38:02 GMT )
сентябр 11, 2024 15:38 Asia/Tashkent
  • Эрон чинни ишлаб чиқариш бўйича дунёда 2-чи ва керамика ишлаб чиқариш бўйича 5- ўринда туради
    Эрон чинни ишлаб чиқариш бўйича дунёда 2-чи ва керамика ишлаб чиқариш бўйича 5- ўринда туради

Эрон Ислом республикаси Савдо-саноат, кон ва қишлоқ хўжалиги палатасининг аъзоси Эрон чинни ишлаб чиқариш бўйича дунёда иккинчи ва керамика ишлаб чиқаришда дунёда 5-ўринни эгалламоқда деб айтди.

Эрон Ислом  республикаси Савдо-саноат, конлар ва қишлоқ хўжалиги палатаси аъзоси Аббосали Қасоий Эронда чинни ишлаб чиқариш 8 та  ишлаб чиқариш блокнинг ишлаши билан йилига 50 минг тоннга етди яъни биз чинни ишлаб чиқаришда дунёда иккинчи ўринадимиз деб изоҳлади.

Порс тудей майтининг хабар қилишича, Аббосали Қасоий  сўзларининг бошқа қисмида Эрон ҳар йили чинни экспорт қилишини айтиб, эронлик ишлаб чиқарувчилар чинни ишлаб  чиқаришнинг энг янги технологиясидан фойдаланмоқда, бу эса маҳсулот сифати ва миқдорининг яхшиланишига олиб келган деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикаси савдо-саноат, конлар ва қишлоқ хўжалиги палатаси аъзоси шунингдек чинни ишлаб чиқариш соҳасида дунёда биринчи ўринда Хитой туради деб маълум қилди.

У шунингдек кафел ва керамика ишлаб чиқариш  бўлинмалари сони 10 тадан 140 тага кўпайганини хабар қилиб сўнги йилларда Эронда керамика саноати 20 баробар ошди ва ҳозирда 450 миллион квадрат метр ишлаб чиқарилади деб таъкидлади.

Эронда кулолчилик ва керамика саноати 10 минг йиллик тарихга эга. Бизда Эроннинг кулолчилик ва керамика саноатида ислом маданиятига оид гўзал асарларборки, уларни дунёниг ҳеч бир жойида кўра олмаймиз деб аниқлик киритди Қасоий.

Ёрлиқ