Эрон ТИВ матбуот котибининг сионистик режимнинг кибертерроризмига қарши аксиламали: бу глобал таҳдиддир
(last modified 2024-09-18T09:03:23+00:00 )
сентябр 18, 2024 14:03 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котибининг сионистик режимнинг кибертерроризмига қарши аксиламали: бу глобал таҳдиддир
    Эрон ТИВ матбуот котибининг сионистик режимнинг кибертерроризмига қарши аксиламали: бу глобал таҳдиддир

Эрон ТИВ матбуот котиби сионистик режимнинг алоқа тизимлари -пейжларини портлатиб, Ливан фуқароларини нишонга олган террорчилик ҳаракатларини оммавий қотилликнинг яққол намунаси деб атади.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий  ўз сўзларида Ливандаги террорчилик амалиётлар сионистик режим ва уларнинг ёлланма малайларининг биргаликдаги амалиётларинг давоми сифатида амалга оширилди ва барча ахлоқий ва инсонпарварлик тамойилларга зид равишда, халқаро ҳуқуқ, айницса халқаро гуманитар ҳуқуқини бузди шу сабабдан бу жиноятчилар таъқиб, суд қилиниб, жазога тортилиши кера кдеб изоҳлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдек аслида оммавий қотилликнинг бир тури бўлган бу бирашган террорчилик ҳаракати, яна бир марта сионистик режим Фаластин  халқига қарши уруш жиноятлари ва геноцид қилишдан ташқари, минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликни жидидй таҳдидга дучор қилганини очиб исботлайди деб эълон қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида шундай экан, сионистик режимнинг террочилик ҳаракатлари ва ундан келиб  чиқадиган таҳдидларга қарши туриш очиқ заруратдир ва халқаро ҳамжамият  сионистик режим етакчиларининг жасосизқолиши билан курашиш учун тезкорлик билан ҳаракат қилиши керак деб қўшимча қилди.

Шу ҳолда Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний ҳам  Исроил режимининг Ливнадаги кибертеррор ҳаракатини қоралаб, сионистик режим  ушбу жиноят ва тажовузлари учун жавоб бериши керак деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз кеча ОАВ Ливаннинг бир қанча ҳудуддаги бир нечта алоқа мосламалари -пейжлари портлагани ҳақида хабар бердилар. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра ушбу террорчилик ҳаракатда 3000 нафардан ортиқ одамлар жароҳатланиб 12 киши шаҳид бўлди.

Ёрлиқ