Эрон АҚШнинг ички ва сайловолди беллашувлари ва рақобатларига аралашмайди
(last modified Thu, 19 Sep 2024 10:58:30 GMT )
сентябр 19, 2024 15:58 Asia/Tashkent
  • Эрон АҚШнинг ички ва сайловолди беллашувлари ва рақобатларига аралашмайди
    Эрон АҚШнинг ички ва сайловолди беллашувлари ва рақобатларига аралашмайди

Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси ,Теҳрон ҳукуматининг АҚШ сайловларига аралашуви ҳақидаги даъволарни рад этиб, Эрон Ислом республикаси АҚШнинг ички ва ва сайлов рақобатлари ва тортишувларига кирмайди деб эълон қилди.

АҚШнинг ФҚБ ва бошқа бир қатор разветка агентликлари қўшма баёнотида, Эрон 2024-йилги АҚШ президентлиги сайловида Республикачилар партиясидан номзод бўлган Дональд Трамп кампаниясига  кибер бузиб киришга ҳамда АҚШ демократик   партиясидан президентликка  номзод Камалла Харриснинг кампаниясини бузишда ҳам таъсир кўрсатган деб идддао қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича. Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси АҚШ Федерал партиясининг Эроннинг АҚШ президентлик сайловларига аралашуви ҳақидаги саволларига жавоб берар экан, бундай даъволар асоссиздир ва ҳеч қандадй асос ва қонунийликка эга эмас ва ҳеч қандай тарзда қабул қилиниши аҳм мумкин эмас  деб аниқлик киритди.

Эрон ваколатхонаси ўз баёнотида  кўп марта очиқ-ойдин таъкидланганидек. Эрон нафақат АҚШ сайловларига аралашиш учун ҳеч қандай мақсад ва ниятга эга эмас аксинча убундай айбловларни рад этади деб баён этди.

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги ваколатхонаси шунингдек, агар АҚШ ҳукумати ҳаққатан ҳам  ҳақиқатни қидираётган бўлса тегишли ва тўғри жавоб олиш учун у ўзининг тасдиқланган ҳужжатларини ушбу агентликка расмий ва ошкора тақдим этиши кераклиги ҳақида гапириб, Вашингтон ҳукумти томондан бундай асоссиз даъволарнинг давом этшиларни янада обрўсизлантиришга олиб келади деб қўшимча қилди.

Аввалроқ, Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси АҚШ разветка ва киберинститутининг Теҳроннинг 2024 йилги АҚШ президентлик  сайловларига аралашуви ҳақидаги даъвоси бўйича ҳам бундай даъволар асоссиз ва ҳеч қандай мантиққа эга эмас деб маълум қилганди.