Бугун Эронда Муқаддас мудофаа ҳафталиги бошланди
Бугун шанба куни, 2024-йил 21-сентяр Ироқнинг БААС режими томонидан Эрон Ислом Республикасига қарши юклатма уруш бошланганлиги йиллигига тўғри келади.
Диктатор Саддам режимининг босқинчи кучлари /Ироқнинг ўлдирилган диктатори/ ҳижрий-шамсий 1359 -йил 31 шаҳривар яъни милодий ҳисоб билан 1980 -йил сентяр ойида Теҳрон шаҳрини бир ҳафта ичида ишғол қилиш иддаоси билан турли хил қуроллардан фойдаланиб Эрон ҳудудига катта ҳужумларни бошлади.
Бундан 44 йил олдин Ироқнинг БААС режими глобал зўравон қудратлар ёрдамида Эрон Ислом республикасининг янги ташкил этилган тизимини ағдариш иддаоси билан 8 йил давом этган Исломий Эронга қарши кенг кўламли урушни бошлади.
Эрон Ислом республикаси билан 8 йиллик уруш давомида Саддамнинг БААС режими жангарилари зўравон қудратларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашидан ва Форс Кўрфази минтақасидаги араб давлатларнинг кўп ёрдамларидан баҳраманд бўлди ва унинг жанговар машинаси минтақадаги бегоналшарнинг ёвуз мақсадларигаг хизмат қилди.
8 йиллик муқаддас мудофаа тажрибаси эса шуни кўрсатдики, барча қийинчиликлар ва босимларга, молиявий кредитларнинг етишмаслиги ва кўплаб муаммоларга қарамай, дунё давлатлари зўравонилкларга қарши қатъий қатият ва Аллоҳ таолога таяниш билан туриш мумкинлигини кўрсатди.
Ҳижрий-шамсий шаҳривар ойининг 31-куни Эрон воқеалар тақвимида муқаддас мудофаа ҳафтасининг бошланиши ҳисобланади. Бу бир ҳафтада Эрон бўйлаб турли маросимлар бўлиб ўтади.