Эроннинг 6 вилоятида сионистик режим билан ҳамкорликда бўлганлар йўқ қилинди
Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилар /соқчилар/ корпусининг жамоатчилик билан алоқалари маркази Эроннинг 6 вилоятида сиоинстик режимнинг 12 нафар ёлланмаси ҳибсга олинганини эълон қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг жамоатчилик билан алоқалар марказининг баёнотига кўра, ҳибсга олинганлар Эрон халқига қарши хавфсизликка қарши амалиёт ўтказишни режалаштиргандилар .
Сионистик режим ва унинг ғарбий ва Европа тарафдорлари айниқса, АҚШ режими Ғазо сектори ва Ливан халқига қарши ўзларининг машъум ва шайтоний мақсадларига эриша олмай мағлуб бўлдилар деб келтирилган баёнотда.
Баёнотда айтилишича, бу сохта ва ирқчи режимнинг жиноятчи етакчилари Эрон Ислом республикаси ҳудудига инқирозни ёйиш мақсадида бугунги кундаги стратегик қийин вазиятдан қутилишга уриниб, мамлакатимизда хавфсизликка қарши бир қатор ёвуз мақсадларини амалга оширишни кун тартибига қўйишганди.